Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 55 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан муҳокамаларда

×

 2022-06-29 17:03:39    107

PDF yuklash
Chop etish


Юртимизда 25 июндан бошлаб 5 июль кунига қадар “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига старт берилди. 

Шу муносабат билан Ўзбекистон тумани ҳудудларида, жамоа ва масканлар бўйлаб мутахассислар ҳамда жамоатчилик иштирокида давра суҳбатлари, очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда. 

Ана шундай вавра суҳбатлари маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари иштирокида ўтказилди. Туман ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Зулфияхон Саримсоқова бошчилигида ўтказилган учрашувларда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар бўйича яна бир бор кенг тушунчалар берилди.                        

Таъкидланганидек, халқимиз томонидан берилган таклифлар, шунингдек давлат раҳбарининг комиссия аъзолари билан учрашувда "Инсоннинг қадр-қиммати, шаъни ва ғурури бундан буён барча соҳаларда биринчи ўринда туриши керак" деган тамойил асосида берилган таклифлардан келиб чиқиб "Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси тайёрланди.

Конституциявий қонун лойиҳаси конституциямизнинг 60 дан ортиқ моддаларига 200 дан ортиқ тузатишларни назарда тутмоқда. Конституцияга ўзгартишлар “инсон-жамият-давлат” принципига асосланган бўлиб, миллий конституциявий ўзликни акс эттиради ва амалдаги конституциямизнинг барча бўлимларига туб ўзгартишлар киритишни назарда тутади.

Мулоқотларда бевосита иштирокчиларнинг конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан фикр-мулоҳазалари ва таклифлари тингланиб, хотин-қизлар фаоллари томонидан жойларда аҳоли билан бўлаётган суҳбатларда зарур таклифлар ўрганилиши, барча тармоқлар ривожи учун асос бўладиган ташаббуслар ишлаб чиқилиши зарурлиги ҳам таъкидлаб ўтилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги