Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 62 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Фирибгарликка оид ишлар бўйича қонунчиликдаги янгиликлар

×

 2022-06-28 20:24:06    85

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида” 2017 йил 11 октябрдаги 35-сонли қарори 9-бандининг биринчи хатбошисидаги “Агар битим, шартнома шартлари бажарилмаса, қонунга кўра (ФК 2, 9, 24-боблари, ФПК II бўлимининг 2-кичик бўлими, ХПК 15-боби) бузилган ҳуқуқ фақат фуқаролик ишлари бўйича суд ёки иқтисодий суд томонидан тикланиши мумкин бўлиб, уларда мажбуриятлар ижросини таъминлаш учун етарли ҳуқуқий воситалар мавжуд” деган сўзлар “Агар битим, шартнома шартлари бажарилмаса, қонунга кўра (ФК 2, 9, 24-боблари, ФПК II бўлимининг
2-кичик бўлими, ИПК 18-боби) бузилган ҳуқуқ фақат фуқаролик ёки иқтисодий иш юритуви тартибида тикланиши мумкин бўлиб, уларда мажбуриятлар ижросини таъминлаш учун етарли ҳуқуқий воситалар мавжуд” деган сўзлар билан алмаштирилди.

21-бандига кўра хизмат мавқеидан фойдаланиб фирибгарлик содир этганлик (ЖК 168-моддаси учинчи қисми "в" банди) учун жавобгарлик шахс ўз хизмат мавқеидан фақат алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш учун фойдаланиб, ўзганинг мулкини ёки унга бўлган хуқуқни қўлга киритиш мақсадида ўз хизмат ваколатлари доирасига кирмайдиган ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) амалга оширган ҳоллардагина вужудга келади.

26-бандига кўра эндиликдан “Агар оператив-қидирув тадбири ўтказилиши натижасида иш бўйича моддий зарар етказилишининг олди олинган бўлса, ЖК 168-моддаси бешинчи қисмида назарда тутилган қоида кўлланилмайди”.

Ш.М.Мирзакиров

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг раиси