Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ҳуқуқий саводхонликни ошириш чора-тадбирлари давом этмоқда
2022-06-28 20:19:13 129
Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман суди раиси Ш.Мирзакиров Ўзбекистон тумани Хотамтой махалла фуқаролар йиғини биносида махалла фуқаролари билан учрашув ўтказиб, суд тизимидаги ўзгаришлар ҳақида маълумот бериб, “Менинг маҳаллам – менинг судья” ва “Оиладаги зўравонликларни олдини олиш ва оиладаги зўравонликлардан жабрланганларга амалий ёрдам кўрсатиш” шиорлари остида жойларда сайёр учрашувлар ўтказишдан мақсад ва белгиланган вазифаларга тўхталиб, ушбу масалаларга жиддий ёндашиш лозимлигини, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятимизни юксалтирмас эканмиз ҳуқуқларимизни ҳимоя қила олмаслигимизни, улардан фойдалана олмаслигимизни таъкидлади. Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларига суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб, қабул қилинган қонунлар ҳақида атрофлича тушунтиришлар берди.
Соҳадаги ислоҳотларни амалга оширишда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш муҳим ўрин тутиши, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Коррупцияга қарши конвенцияси” 2003 йил 31 октябрда қабул қилинган бўлиб, мазкур конвенцияни Ўзбекистон Республикаси 2008 йил 7 июлда айрим билдиришлар, баёнотлар ва шартлар билан ратификация қилганлиги, 2010 йилда Ўзбекистон Иқтисодий хамкорлик ва ривожланиш ташкилоти Коррупцияга қарши курашиш тармоғининг Истамбул ҳаракат дастурига қўшилганлиги тўғрисида маълумот берди.
Сўнги пайтларда фирибгарлик жинояининг сони ошиб бораётганлиги, фирибгарлик жинояти учун жавобгарлик тушунчаси хақида тўхталиб, Фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш экани ва ушбу қилмиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши, анча миқдорда, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши, кўп миқдорда, такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, хизмат мавқеидан фойдаланиб содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши, жуда кўп миқдорда, ўта хавфли рецидивист томонидан, уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши юзасидан махалла фуқароларига тушунчалар берди.
Жорий йилда Президентимиз томонидан судлар фаолиятини рақамлаштириш, суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигига, судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган бир қатор фармон ва қарорлар юзасидан тушунтиришлар ва барча берилган саволларга жавоб берилди.
Шундан сўнг Ш.Мирзакиров Фарғона вилоят суди томонидан тайёрланган махсус буклетларни тақдим қилди ва маҳалла раисига мазкур йўналишда тарғибот тадбирларини кўпайтириш, уларнинг таъсирчанлигини ошириш, тарғибот тадбирларида буклетлардан кенг фойдаланишни тавсия қилди.
Ш.М.Мирзакиров
Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман суди раиси