Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг байрам табриги
2022-06-27 20:53:13 157
Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари!
Қадрли журналистлар ва блогерлар!
Аввало, сиз азизлар – журналистлар, соҳа фахрийлари, матбаа ва нашриётчилар, блогерларни Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари байрами билан самимий муборакбод этаман.
Кундалик ҳаётимизнинг ажралмас қисми бўлган оммавий ахборот воситалари ҳақида сўз юритганда, биз, аввало, доимо янгилик излаб, унга интилиб, ҳаётнинг қайноқ нуқталарига кириб борадиган, холислик ва ҳаққонийлик, Ватан ва халқ манфаатларини биринчи ўринга қўядиган олижаноб ва масъулиятли касб эгаларини тасаввур қиламиз.
Шу ўринда, бу йилги байрамни ҳар йилгидан ўзгача ва кўтаринки руҳда нишонлаётганимиз қалбларга фахр бағишлаётганлигини таъкидлаб ўтмоқчиман. Боиси, бу йил барчамиз учун қадрдон бўлган “Яйпан овози” газетаси ташкил этилганлигига 90 йил тўлди.
Илк бор 1932 йил феврал ойида "Ғалаба" номи билан, кейинчалик "Пахтакор" ва "Халқ овози" номлари билан ҳам чоп этилган нашр ўтган давр мобайнида туман ижтимоий-сиёсий ҳаётига доир очерк, лавҳа, хабар ва репортажлар билан ўқувчилар қалбидан жой олди.
Таҳририятда ижод қилган, ўз касбининг фидоийлари бўлган барча устоз ва фахрий журналистлар, бугун уларнинг анъанасини давом эттириб, газета саҳифаларини ранг-баранг чоп этилишида жонбозлик кўрсатаётган соҳа эгаларига алоҳида миннатдорчилик билдираман.
Бугун оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерларнинг самарали хизматлари билан туманимиз ижтимой-сиёсий ҳаётига оид янгиликлар, долзарб ва танқидий руҳдаги мақолалари, хабарлари билан барчанинг қалбидан чуқур жой олиб келаётганлигини алоҳида эътироф этамиз.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги сиз қадрли ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар билан туманимиз ижтимоий-иқтисодий ривожи йўлида, шунингдек ҳар қандай мавжуд муаммоларни ўз ўрнида бартараф этиш борасида доимо мустаҳкам ва конструктив ҳамкорликда иш олиб боришга тайёрлиги ва бу анъанани келгусида ҳам собитқадамлик билан давом эттиришини яна бир бор қайд этиб ўтмоқчиман.
Қадрли дўстлар!
Сиз, оммавий ахборот воситалари вакиллари келгусида ҳам бугунгидек ҳаётимизни янада эркин, обод ва фаровон этиш учун доимо фидойилик билан фаолият кўрсатишингизга ишонамиз.
Сиз азизларни, сизларнинг тимсолингизда кўпсонли ижод аҳлини, қолаверса, мухлис ҳамда муштарийларингизни бугунги қутлуғ байрам билан яна бир бор самимий табриклайман.
Барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, янги ижодий ютуқлар, хонадонларингизга туганмас тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман.
Шерзоджон ЮЛДАШЕВ
Ўзбекистон тумани ҳокими