Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИСЛОҲОТЛАР – ДАВР ТАЛАБИ
2022-06-25 13:39:50 263
Бизга маълумки, дунёда ҳар бир суверен, мустақил давлатнинг ўз Конституцияси бор. Шу маънода Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳаётимизнинг муҳим дастуриламали бўлиб, мустақил тараққиёт йўли, халқимизнинг фаровон ҳаётини таъминлашда асосий ҳуқуқий ҳужжат бўлиб келмоқда.
Асосий Қонунда инсон ва унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа шу каби дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият сифатида белгилаб қўйилган. Шунингдек, давлатнинг сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ҳамда маънавий ҳаёти, мамлакатнинг халқаро ҳамжамиятдаги ўрни ва нуфузини яхшилашга хизмат қилувчи энг муҳим жиҳатлар тўлиқ акс этган.
Бош Қомусимиз дунёнинг кўплаб демократик давлатлари конституциявий қонунчилик соҳасидаги энг мақбул жиҳатларга ҳамоҳанг эканлиги билан эътиборга сазовордир. Конституция Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг умумэътироф этилган норма ва меъёрларига, мазкур соҳадаги бошқа халқаро ҳужжатлар талабларига мос келади.
Соҳибқирон Амир Темур бобомиз “Давлат қонунлар асосида қурилмас экан, ундай салтанатнинг шукуҳи, қудрати ва таркиби йўқолади”, деб таъкидлаганларидек, демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлатига айланаётган Янги Ўзбекистонда ҳуқуқий давлатнинг бош мезони ҳисобланади.
Ҳар қандай демократик ислоҳотлар самараси, тинчлик ва тараққиётнинг асосий гарови ҳам Конституция ва қонун устуворлиги таъминланиши билан бевосита боғлиқ.
Барчамизга яхши маълумки, Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича барча соҳаларда кенг қамровли ислоҳотларни амалга ошириш белгиланиб, бу борада олиб борилаётган ишлар натижасида бугунги кунда бутун жамиятимиз қайта уйғонди, одамларимиз янгича фикрлаш, ишлаш ва яшашга интилмоқда.
Бугун мана шу демократик янгиланиш жараёнларига янгича руҳ ва шиддат бериш, ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш зарурлигини барчамиз яхши англаб турибмиз. Сўнгги йилларда фуқароларимиз томонидан амалдаги Конституцияни янада такомиллаштириш бўйича кўплаб таклиф ва мулоҳазалар билдирилмоқда.
Хусусан, ўтган йили Президент сайловолди учрашувларида сайловчилар томонидан Асосий қонунимизни бугунги ҳаёт талабларига мос ҳолда янгилаш масаласи кўтарилган эди. Сайловчиларимизнинг бу борадаги хоҳиш ва истакларини амалга ошириш учун Олий Мажлис палаталари томонидан Конституциявий комиссия тузилиб, фаолият бошлади. Қисқа даврда Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди.
Муҳтарам Призидентимиз таъкидлаганларидек, “Янгиланган Конституция мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегиялари, умуман юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолат яратиши лозим”.
Конституцияга ўзгартириш киритилиши унинг бутун мазмуни ва моҳиятини инкор этилиши эмас, бунда фақат асосий қонуннинг айрим жиҳатларини ҳаётга мослаштириш, аниқлаштириш рўй беради. Аслида ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали конституция мукаммаллаштирилади, такомиллаштирилади, шу тариқа унинг асосий мазмун моҳияти сақлаб қолинади.
Хўш, бугунги кунда мамлакат Конституцияга ўзгартириш ва қшимчалар киритилиши зарурияти нималар ўз ифодасини топади?
Айтиш мумкинки, бугунги Конституциявий ислоҳотларнинг зарурияти ҳозирги таҳликали замон, ён-атрофдаги мураккаб вазият она Ватанимиз тақдирига янада улкан масъулият билан ёндашиб, кечиктириб бўлмайдиган стратегик қарорлар қабул қилишни тақозо этмоқда.
Бу ўринда кузатилаётган ислоҳотларга нисбатан жамоатчиликда турли саволлар келиб чиқиши табиий. Мана шундай ҳал қилувчи паллада ва келажакда давлатимизда, жамиятимизда инсоннинг ўрни ва қадри қандай, қандай сиёсий-ҳуқуқий, иқтисодий-ижтимоий ва маънавий-гуманитар тамойиллар, қадрият ва манфаатлар биз учун устувор аҳамиятга эга бўлади, энг муҳими, конституциявий ислоҳотлар оддий аҳолига, халқимиз фаровонлигини таъминлаш, жамиятимиз ва давлатимиз тараққиётига нима беради каби саволлар ўртага ташланиши табиий ҳолдир.
Бу саволларнинг барчасига жавобни пухта ишланган ҳуқуқий нормалар орқали Конституцияда акс эттириш – давр тақозосидир. Маълумки, Асосий қонунимизнинг 12-моддасида ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмаслиги қайд этилган. Бу – ўта муҳим ва жуда тўғри белгиланган конституциявий қоидадир.
Чинакам халқ мафкурасини, миллатнинг энг муқаддас орзу-интилишларини фақат унинг Бош ҳужжати – Конституциясида тўлиқ ифода этиш мумкин. Янгиланган Конституция мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегиялари, умуман юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолат яратиши лозим.
«Инсон қадри учун» ғоясини ҳамда ҳозирги ислоҳотларнинг бош тамойили бўлган «Инсон – жамият – давлат» деган ёндашувни Конституциянинг мазмунига чуқур сингдириб, амалий ҳаётимизда бош қадриятга айлантириш зарур. Яъни, инсоннинг қадр-қиммати, шаъни ва ғурури бундан буён барча соҳаларда биринчи ўринда туриши бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий марказидан ўрин олганлиги билан аҳамиятлидир.
Конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда қуйидаги устувор йўналишлари белгилангаб олинди.
Биринчидан, аввал амал қилган «давлат — жамият — инсон» парадигмасини янги «инсон — жамият — давлат» парадигмасига ўзгартириб, конституциявий қонунчилик ва конституциявий амалиётда мустаҳкамлаш;
Иккинчидан, иқтисодий ислоҳотлар жараёнида инсон манфаатларини таъминлаш. Бу халқчил давлатни бунёд этишнинг энг муҳим шартидир;
Учинчидан, фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва мақомини, «Жамият — ислоҳотлар ташаббускори» тамойилини конституциявий мустаҳкамлаш;
Тўртинчидан, оила институтини ривожлантириш, бўлажак авлодларга анъанавий инсоний қадриятларни асраб-авайлаган ҳолда етказиш, мамлакатда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашнинг конституциявий асосларини белгилаш;
Бешинчидан, Конституцияда давлат ёшлар сиёсатини, янги Ўзбекистон бунёдкорлари — ёшларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватланишини, уларнинг ҳуқуқи, манфаатлари ва мажбуриятларини акс эттириш;
Олтинчидан, ҳозирги кунда Ўзбекистон ижтимоий давлат ва одил фуқаролик жамиятини қуриш сари илдам бораётганини ҳисобга олган ҳолда «Янги Ўзбекистон — ижтимоий давлат» тамойилини конституциявий норма сифатида мустаҳкамлаш;
Еттинчидан, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими самарадорлигини ошириш, болалар меҳнатига йўл қўймаслик, ногиронлиги бор шахслар ва кекса авлод вакиллари ҳуқуқларининг ишончли муҳофазасини таъминлаш;
Саккизинчидан, Конституцияга махсус экологик қоидалар, глобал иқлим ўзгаришларига тегишли ҳуқуқий меъёрларни киритиш;
Тўққизинчидан, болалар боғчалари, мактаблар, Учинчи Ренессанс асосларининг ўзаро боғлиқ жиҳатлари бўлган олий таълим ва фан соҳаларини ривожлантириш масалаларини конституциявий даражада мустаҳкамлашдан иборат.
Бугунги кунга келиб, Конституциявий комиссияга жамоатчилик томонидан Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан 50 000 дан ортиқ таклифлар келиб тушган бўлиб, хозирда ушбу таклифлар комиссяи томонидан ўрганиб чиқилиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш босқичида.
Ўйлаймизки, мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси ушбу Конституциявий ислотҳотларда жамият ва давлат равнақи, унинг келажаги учун ўз таклифларини билдирадилар.
Азизбек Эргашев
Ўзбекистон туман адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи