Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 25 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЭЪЛОН: Яйпандаги кўп тармоқли марказий поликлиника болалар бўлими таъмирлаш ишлари сабабли вақтинчалик Конизардаги 1-сонли касб-ҳунар мактаби биносига кўчди

 2022-06-23 19:44:15    113

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳар Туркистон кўчасида жойлашган кўп тармоқли марказий поликлиника болалар бўлимида капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилишига киришилди. 

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 12-13 май кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлисда берилган топшириқлар бўйича йиғилиш баёнига асосан тиббиёт муассасасида 3 млрд. сўмлик мукаммал таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари бажарилади. 

Шу сабабли мазкур тиббиёт маскани вақтинчалик Конизар мавзесидаги 1-сонли касб-ҳунар мактаби (собиқ Агросаноат коллежи)нинг бўш биноларига кўчди. 

Мўлжал: “Конизар” айланмаси, “Ўзбекистон” ўйингоҳи яқинида 

Шифокор мутахассислар мазкур манзилда туманимиз аҳолисига тиббий хизмат кўрсатишни бошлашди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги