Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 81 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

×

 2022-06-23 18:58:50    243

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, 23 июн куни Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг навбатдаги эллик иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари хамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессия ишига туман ҳокими, Кенгаш раҳбари Шерзоджон Юлдашев раислик қилди.

Дастлаб туманда қишлоқ хўжалиги ва фермерлик фаолиятини ривожлантириш, ерлардан мақсадли ҳамда самарали фойдаланиш чоралари тўғрисида туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Камолиддин Жўраевнинг ахбороти тингланди.

Шунингдек, сессия ишида туманда “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичи рўйхатига киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда эрта турмуш, эрта туғруқ ҳолатлари ва оилавий ажримлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш юзасидан туман ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Зулфияхон Саримсақованинг ҳисоботи ҳам эшитилиб, бу борада келгусида амалга ошириладиган муҳим вазифалар батафсил муҳокама қилинди.

Навбатида, туманда ёшлар бандлигини таъминлаш борасида жорий йилнинг май ойида бажарилган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг ўринбосари Муслимбек Ахмедов депутатларга ўз ҳисоботини тақдим этди. 

Сессияда кун тартибидаги навбатдаги масала – туманда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни барвақт олдини олиш борасида жорий йилнинг ўтган беш ойи давомида амалга оширилган ишлар ҳақида туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари, жамоат ҳавфсизлиги хизмати бошлиғи Нуриллохон Тешабоев ахборот бериб ўтди.

Туманда тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Хамдамжон Қурбонов ҳам ўз ахборотини ўқиб эшиттирди. 

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан депутатлар томонидан масъулларга саволлар берилиб, муҳокамалар ўтказилди. 

Сессия сўнггида кўрилган ҳар бир масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги