Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бухородан қувончли хабарлар: туманимиз ёшлари республика мусобақасини ғалабали стартлар билан бошлади

×

 2022-06-23 18:53:03    57

PDF yuklash
Chop etish


Айни кунларда республикамиз бўйлаб "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида оммавий спорт мусобақаларининг якуний финал босқичлари бўлиб ўтмоқда. 

Хусусан, кеча Бухоро вилоятидаги Бухоро олимпия ва паралимпия заҳиралари коллежида волейбол бўйича ўғил болалар ўртасида Республика босқичи мусобақаларига старт берилди.

Унда юртимизнинг барча ҳудудларидан 560 нафарга яқин иштирокчи якуний босқич ғолиблиги учун баҳсларга киришди. 

Қувонарлиси ушбу нуфузли босқичда Ўзбекистон туманининг Давлатботир ҳамда А.Жомий номли маҳаллалари ёшларидан иборат жамоалар иштирок этаётган бўлиб, туманимиз вакиллари кечадан ўзларининг ғалабали стартини бошлашди. 

Мусобақанинг биринчи кунида 22-26 ёш тоифасидаги йигитлардан иборат Давлатботир маҳалласи жамоаси Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятидан келган тенгдошларини мағлуб этиб, гуруҳ босқичи пешқадами сифатида ярим финалга чиқишди. 

16-21 ёш тоифасидаги А.Жомий номли маҳалласи жамоаси йигитлари эса муросасиз баҳсларда Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Навоий вилояти жамоаларидан устун келишди. Вакилларимиз бугун ярим финал босқичига чиқиш учун жиззахлик тенгдошлари билан беллашадилар. 

Шунингдек, Қулибек ҳамда Фаровон келажак маҳалласи қизларидан иборат жамоаларимиз стритбол бўйича "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг республика босқичида иштирок этиш учун Сирдарё вилоятига жўнаб кетишган.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги