Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 92 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Яйпан шаҳрининг Абдурахмон Жомий номли кўчаси обод марказга айланади

×

 2022-06-23 18:47:59    180

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳридаги 1,4 километр масофадаги Абдурахмон Жомий номли кўчада “Обод марказ” дастури асосида кенг кўламли ободонлаштириш-таъмирлаш ишлари олиб борилади. 

Кеча вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Хожиқўзижон Исақов, туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Бахтиёржон Нажмиддиновлар ушбу масканда бўлди. 

Яйпан гузар, Абдурахмон Жомий ҳамда Бозор Яйпан маҳаллалари ҳудудида жойлашган мазкур кўчада истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари, тумандаги қурилиш-ободонлаштириш мажмуи ташкилотлари раҳбарлари ҳамда пудратчи ташкилот вакиллари иштирокида мазкур эзгу ташаббусни амалга ошириш чоралари муҳокама қилинди. 

Кўчани “Обод марказ”га айлантириш юзасидан белгиланган ободонлаштириш, бунёдкорлик лойиҳаси тақдимот қилинди. 

Қайд этилдики, дастур асосида йўлнинг чети бўйлаб янги бетон ариқ (лоток)лар, замонавий кўча чироқлари ўрнатилади. Гулзорлар ташкил этилиб, ёмғирлатиб суғориш тизими жорий этилади. Йўл бўйлаб пиёдалар йўлаги ҳамда велосипед йўлакчалари барпо этилиб, йўл белгилари янгиланади. Кўчада жойлашган зовур тўлиқ тозаланиб, унинг қирғоғи темир тўлқинли тўсиқ билан тўсилиши, кўчада воркаут майдончаси қурилиши белгиланган. Шу каби бир қатор бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириб, кўчани кўркам қиёфага келтириш мақсадида дастур асосида 3,7 млрд. сўмлик маблағ сарфланиши кўзда тутилган.   

Учрашув давомида аҳоли вакилларининг масканни янада обод этиш юзасидан бир қатор қўшимча таклиф ва мулоҳазалари тингланди. Ҳар бир таклиф ва жиҳат эътиборга олиниб, уларни амалга ошириш юзасидан мутасадди масъуллари ва аниқ муддатларига эга бўлган зарурий чора-тадбирлар белгиланди. 

Тез муддатларда бошланиши белгиланган ушбу лойиҳани аҳоли вакиллари маъқуллашиб, унинг ривожи ва ижроси албатта юрт ободлиги хамда халқ фаровонлигига хизмат қилишидан мамнунликларини таъкидлашди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги