Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 63 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ташаббусли бюджет” доирасида кўп миллатли Янгиҳаёт маҳалласи йўллари ҳам равонлашяпти

×

 2022-06-23 18:39:49    142

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманининг Янгиҳаёт маҳалласи ички йўлларини таъмирлаш юзасидан илгари сурилган таклиф ҳам “Ташаббусли бюджет”да ғолиб деб топилган. 

Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирлар доирасида бугун маҳалланинг 2,7 км. масофада асфальт қопламаси ётқизилмоқда. 

Айни кунгача пудратчи ташкилот “Элит Гранд” МЧЖ йўлсозлари томонидан Боғбон ва Зиёлилар кўчаларига 2,3 км асфальт қопламаси ётқизиб бўлинди. Йўлларни созлаш ишлари қизғин давом этмоқда. 

“Маҳаллада ўзбек ва қирғиз миллатига мансуб 3200 дан зиёд аҳоли вакиллари азалдан дўсту-биродар, қуда-анда, оға-ини бўлиб ўзаро иноқликда турмуш кечирамиз. Бюджет жараёнидаги бу янги лойиҳа, ундаги ўзимизнинг иштирокимиз, бир неча йилдан буён қишлоқдошларимизни қийнаб келаётган муаммога ижобий ечим бўлди. Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган яна бир халқчил ташаббус, қулай имкониятдан унумли фойдалана олдик. Барча хурсанд, биз нуронийларнинг қўлларимиз эса дуода”, дейди маҳалла фаоли Таваккал Гулйигитов.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги