Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 55 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

×

 2022-06-20 22:05:08    47

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан 2022 йил 16 май куни «Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун имзоланди.

Мазкур қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига бир қанча ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, 281-модда билан тўлдирилиб, арбитраж муҳокамаси билан боғлиқ ишлар  жумласига «Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган арбитрни тайинлаш тўғрисидаги, арбитрни рад этишни қаноатлантириш ҳақидаги, арбитр ваколатларининг амал қилишини тугатиш хусусида қарор қабул қилиш тўғрисидаги, арбитраж судининг юрисдикцияси масаласи юзасидан қарорлар қабул қилиш ҳақидаги, таъминлаш чораларини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги, таъминлаш чораларини кўриш ҳақидаги, далилларни олишга кўмаклашиш тўғрисидаги, арбитражнинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақидаги, арбитражнинг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги аризалар бўйича ишлар кириши белгиланди.

Мазкур ишлар иқтисодий судлар томонидан иқтисодий суд ишларини юритишнинг умумий қоидалари бўйича уларни кўришни ўзига хос хусусиятларни инобатга олган ҳолда кўриб чиқилади.

Мазкур ишлар иқтисодий судлар томонидан фақат, агар арбитраж жойи Ўзбекистон Республикасида жойлашган бўлса, кўриб чиқилади.

Бундан ташқари ИПК нинг 37-моддасига киритилган ўзгартиришларга кўра арбитрни тайинлаш, арбитрни рад этишни қаноатлантириш, арбитр ваколатларининг амал қилишини тугатиш хусусида қарор қабул қилиш, арбитраж судининг юрисдикцияси масаласи юзасидан қарорлар қабул қилиш, далилларни олишга кўмаклашиш, шунингдек арбитражнинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза арбитраж жойлашган ердаги иқтисодий судга берилади.

Таъминлаш чораларини тан олиш ва ижрога қаратиш, арбитраж судида кўрилаётган даъвони таъминлаш чораларини кўриш тўғрисидаги ариза арбитраж жойлашган ердаги ёки қарздор давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги ёхуд, агар қарздор давлат рўйхатидан ўтказилган жой номаълум бўлса, унинг мол-мулки турган жойдаги иқтисодий судга берилади.

Шунингдек, қонун билан Иқтисодий процессуал кодекси арбитраж муҳокамаси билан боғлиқ ишларни юритишни тартибга солувчи 291-боб билан тўлдирилди.

Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди девонхона мудири

Бекзоджон Хазратқулов