Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 93 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Таклифлари “Ташаббусли бюджет”да ғолиб бўлган мактабларда иш қизғин

×

 2022-06-17 14:55:37    51

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон туманида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси 1-мавсуми доирасида фуқаролар томонидан илгари сурилган ва “энг кўп” овоз тўплаган жами 18 та таклифлар ғолиб деб топилган эди. 

Шундан 10 та ташаббус тумандаги умумтаълим мактаблари инфратузилмаси ва моддий-техник базасини яхшилаш билан боғлиқ. 

Айни кунларда ажратилган маблағлар эвазига мазкур умумтаълим мактабларида қурилиш-таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган. 

Хусусан, Даштчўлпондаги 13-умумтаълим мактаби биноларининг эшик ва ромларини янгисига алиштириш, ўқув биноси иситиш тизимини янгилаш ҳамда бинонинг фасад қисмини таъмирлаш ишлари давом этаётган бўлса, Қулибекдаги 21-умумтаълим мактабида иситиш тизимини тўлиқ янгилаш, янги қозонхоналар қуришга киришилган. Зиё Нурсух маҳалласидаги 26-умумтаълим мактабида ҳам эшик ва ромларини янги ҳамда сифатлисига алиштириш, маънавият ҳамда бошланғич синф ўқувчилари таҳсил оладиган биноларни таъмирлаш, полларини янгилаш ишлари бошланди.

“Очиқ бюджет” лойиҳаси доирасида шунингдек, тумандаги 49, 12, 17, 36, 8, 59 ва 48-умумтаълим мактабларида ҳам ана шундай қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари бажарилиб, ўқувчилар ҳамда уларнинг устозлари учун қулай шароитлар яратилади ва таълим масканлари кўркам қиёфага келтирилади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги