Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 68 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида ғалладан бўшаган 600 гектарга яқин ер майдони такрорий экин экиш учун эҳтиёжманд оилаларга беғараз берилади

×

 2022-06-16 21:41:50    184

PDF yuklash
Chop etish


Бугун С.Азизов номли ММТП ҳудудидаги “Улканжон Турғунали” фермер хўжалигида туман сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги мажмуи ташкилотлари масъуллари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида амалий семинар учрашуви бўлиб ўтди.

Семинарда 2022 йил ҳосили учун ғалладан бўшаган майдонларда иккинчи ҳосил олишни ташкил этиш, бунда асосан кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган, дафтарлар киритилган оилаларга ҳам ҳеч қандай мажбуриятсиз такрорий экин экиш учун бериш масалалари муҳокама қилинди. 

Семинар учрашувида фермер хўжаликлари масъулларига озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ғалладан бўшаган ерларига такрорий экинларни кечиктирмасдан экиш, уларнинг парвариши юзасидан муҳим тавсия ва кўрсатмалар берилди. Бунда ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларга ер бириктириб бериш масаласига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди. 

Қайд этилдики, тумандаги кам таъминланган, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган ва ишсиз 1915 та аҳоли хонадонлари оталиққа олинади. Уларга 290 тоннага яқин буғдой, 19200 тага яқин сомон пресс ва такрорий экин экиш учун 479 гектар ер майдони берилади. Бу ерларда сабзавот, картошка, дуккакли экинлар, мойли экинлар ва чорва озуқа экинлари етиштирилади.

Эътиборли жиҳати шундаки, "E-Auksion" электрон савдога ариза топширган, лекин ғолиб бўлмагани сабаб ер олмаган 590 нафар фуқароларга ҳам 118 гектар ер майдони ажратиб берилади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги