Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 39 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида “Янги Ўзбекистон” массиви барпо этилади

×

 2022-06-16 19:16:29    62

PDF yuklash
Chop etish


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги Ўзбекистон туманидаги ўрганишлари жараёнида туманда қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда янги лойиҳалар билан танишди.

Яйпан шаҳар марказида 5 ва 6 қаватдан иборат, 134 хонадонга мўлжалланган янги кўп қаватли уй-жойлар қад кўтармоқда. Вилоят раҳбари ушбу мажмуа қурилишида бўлиб, ишларнинг сифатини кўздан кечирди. Вилоят ҳокимига атроф ҳудуддаги эски бинолар ўрнида қад кўтариши кўзда тутилаётган кўп қаватли уйлар тўғрисида ҳам маълумот берилди.

Туманда айни кунларда 7 та ҳудудда жами 12 та кўп қаватли уйларнинг қурилиш ишлари жадал кетмоқда. Улар 352 та хонадонга мўлжалланган. Шунингдек, Яйпан шаҳридаги 1960 йилларда қурилган 2 қаватли уйлар учун ренновация дастури ишлаб чиқилган.

Вилоят ҳокими туманнинг Дўстлик МФЙ ҳудудида барпо этилиши режалаштирилаётган “Янги Ўзбекистон” массиви лойиҳаси билан жойида танишди. 

Туман мутасаддилари томонидан тақдим этилган лойиҳага кўра, “Янги Ўзбекистон” массиви дастлабки босқичда 45 та 5 қаватли ҳар бири 20 хонадондан иборат турар-жойлар, ўрта таълим мактаби, мактабгача таълим муассасаси, оилавий поликлиника, кутубхона, амфитеатр, савдо ва маиший хизмат бинолари, истироҳат боғи, масжид, нуронийлар чойхонаси, болалар майдончаси, спорт майдончалари, автотураргоҳ ва бошқа кўплаб ижтимоий объектларни қамраб олади.