Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Мўйи Муборак” зиёратгоҳи обод бўлмоқда
2022-06-16 17:33:02 135
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун Ўзбекистон туманидаги “Мўйи Муборак” зиёратгоҳида ҳам бўлиб, олиб борилаётган ободонлаштириш ва таъмирлаш ишларининг боришини кўздан кечирди. Хайрулло Бозоровга туман сектор раҳбарлари ҳамроҳлик қилишди.
Белгиланган лойиҳа асосида зиёратгоҳ майдони кенгайтирилиб, унинг ҳудуди ободонлаштирилмоқда, зиёратгоҳ ҳовлисига йўлка тош (брусчатка) ётқизилди, гулзорлар ташкил этилиб, зиёратчилар учун қўшимча ўриндиқлар ўрнатилди. Мазкур ишларга вилоят маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан шу кунгача қарийб 400 миллион сўм маблағ сарфланди.
Қайд этилишича, ушбу ёдгорлик VI-VII асрларга мансуб археологик ёдгорлик қолдиқлари устига қурилган бўлиб, манбаларда тилга олинган “Қадимий ва азиз тепалик” устига Қўқон хони Муҳаммад Алихон биринчи марта мақбара тиклаган ва Худоёрхон даврида бу мақбара қўрғон қилиб ўраб қўйилган.
Ўтмишда мазкур зиёратгоҳ маълум муддат Қўқон хонларининг қароргоҳи бўлиб, тахтга ўтириш маросими ҳам шу ерда ўтказилган. Муҳаммад Алихон ҳукмронлиги даврида ушбу мавзега Мўйи муборак олиб келиниб, унга атаб хонақоҳ барпо этилган.