Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Текстиль соҳаси Ўзбекистон тумани иқтисодиётининг асосий драйверларидан бирига айланмоқда
2022-06-16 17:28:51 142
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун Ўзбекистон туманида бўлиб, аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш, янги иш ўринларини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар, ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги янги лойиҳалар билан танишди. Вилоят ҳокимига сектор раҳбарлари ҳамроҳлик қилишди.
Вилоят ҳокими туманнинг Сулаймон ва Ўрта қишлоқ маҳаллаларида янги иш ўринларини яратиш борасида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди. Асосий “ўсиш нуқта”си, яъни драйвери тадбиркорлик дея белгиланган Сулаймон маҳалласидаги 700 дан зиёд оилада 2 минг 100 дан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Биргина маҳалланинг ўзида хусусан, хонадонларда 40 дан зиёд ишлаб чиқариш ва оилавий корхоналар мавжуд. Вилоят ҳокими 50 нафардан зиёд хотин-қизлар бандлигини таъминлаган, 600 миллион сўмдан зиёд лойиҳа қийматига эга "Бекзод текстил" хусусий корхонаси, “Аной пайпоқлари” корхонаси фаолияти билан танишди, тиббий хизмат, савдо ва маиший хизмат шохобчаларини кўздан кечирди. Хайрулло Бозоров маҳалла тадбиркорлари ҳамда маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Исоқжон Эргашев билан мулоқот қилди, оилавий корхоналарнинг кенгайтириш бўйича мавжуд салоҳиятидан келиб чиқиб, туман ҳудудида текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва савдо мажмуаси барпо этиш масаласи кун тартибига олинди.
Вилоят раҳбари шунингдек, тумандаги “Yulbars Tex” тикувчилик корхонасининг Ҳунармандлар маркази қошида иш бошлаган ва 60 тадан зиёд қўшимча иш ўрни яратилган янги цех фаолияти билан ҳам танишди. Ушбу корхона маҳсулотлари асосан Россия Федерациясига экспорт қилинади. Шу йил якунига қадар ишчилар сонини 200 нафарга етказиш кўзда тутилган.