Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ёшлар камондан отиш бўйича маҳоратларини синаб кўришди

×

 2022-06-15 16:25:48    64

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида "Ёшлар ойлиги" доирасида спорт мусобақалари, маданий ва маънавий-маърифий тадбирлар қизғин давом этмоқда.

Ойлик доирасида ёшлар ўртасида камондан отиш бўйича мусобақа ўтказилди. 

Миллий гвардиянинг туман қўриқлаш бўлими, ёшлар ишлари агентлиги ҳамда халқ таълими бўлими ҳамкорлигида Яйпандаги 1-мактабда ташкилланган мусобақада Яйпан шаҳар ҳамда 1-сектор маҳаллаларида яшовчи 50 дан зиёд ёшлар ўзаро беллашдилар.

Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой ўтган мусобақа якунларига кўра жамоавий ҳисобда 1-ўринни Мевазор маҳалласи жамоаси қўлга киритган бўлса, якка баҳсларда Беруний маҳалласидан Султонбек Кимсанов энг юқори натижаларни қайд этди.

Ёшлар ойлиги доирасидаги лойиҳалар туманда уюшқоқлик билан давом этмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги