Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида ёшлар етакчилари фаолиятини янада самарали ташкил этиш мақсадида спорт анжомлари ва бошқа зарурий жамланмалар топширилди

×

 2022-06-15 16:20:29    64

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон туманидаги 75 та маҳалла фуқаролар йиғинларида ёшлар етакчилари фаолият олиб бормоқда.

Асосий вазифаси маҳаллаларда “Ёшлар баланси”, “Ёшлар дафтари”ни шакллантириш ва “Ёшлар портали” электрон платформаларига киритиб бориш этиб белгиланган ёш ташаббускорлар ўтган давр мобайнида маҳаллалардаги ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда турли йўналишларда танловлар, мусобақаларга жалб этишда ҳам фаоллик кўрсатиб келмоқда.

Хусусан, куни-кеча туманда “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг маҳалла-сектор-туман босқичларини кенг миқёсда ва юқори савияда ўтказилишида ёшлар етакчилари ташаббусни ўз қўлларига олишди. Ушбу тадбирлар доирасида 16-30 ёшдаги 30 мингдан зиёд туман ёшлари спортнинг 10 дан зиёд турлари бўйича мусобақалар ҳамда "Энг ёш китобхон оила", "Зукко китобхон”, "Мушоира", "Қувноқлар ва зукколар" каби танловларга қамраб олинди.

Бугун кўплаб илғор ва иқтидорли ёшлардан иборат жамоалар мазкур мусобақаларнинг вилоят босқичида ҳам фаол иштирок этиб, Республика босқичига пухта тайёргарлик кўришмоқда.

Ёшлар етакчиларининг ижтимоий фаоллигини янада ошириш, моддий техника базасини мустаҳкамлаш ва ўз маҳаллаларида ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш мақсадида бугун уларга туман ҳокимлиги ҳамда ёшлар ишлари агентлиги томонидан замонавий спорт анжомлари, китоблар жамланмалари, қимматбаҳо совғалар ҳамда мобил алоқа операторларининг балансида пул маблағлари бўлган SIM-карталари топширилди.

Шу муносабат билан ташкилланган учрашувда туман сектор раҳбарлари, ДХХ туман бўлими мутасаддилари ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими вакиллари иштирок этди. 

Учрашувда сўз олган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев , бугунги тадбирдан кўзланган мақсад ёшлар етакчиларининг ташаббускорлигини кучайтириш, уларнинг маҳаллалардаги ўз тенгдошларини интеллектуал ва ижодий қобилиятларини ошириш йўлидаги ташаббусларига ҳайрихоҳлик қилишга қаратилганлигини таъкидлаб ўтди ва ёшларнинг келгусидаги ишларида муваффақиятлар тилади.

Ёшлар етакчилари вакиллари ҳам ўз маҳаллаларида амалга ошираётган ишлари, келгусидаги режа-мақсадлари ҳақида сўзлаб беришди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги