Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ғўзани зараркунанда ва касалликлардан ўз вақтида ҳимоя қилиш-сифатли ва мўл ҳосил гарови

×

 2022-06-13 20:18:56    58

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида жорий йил пахта ҳосилини етиштиришда зараркунанда ҳашоратларга қарши курашиш бўйича кўргазмали, амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинарда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Алибек Турсунов, туман сектор раҳбарлари, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси туман бўлими мутахассислари, вилоят ва туман қишлоқ хўжалиги тизимида иш олиб борувчи ташкилотлар ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этиб, пахта ҳосилини етиштиришда турли зараркунанда ва ҳашоратларга қарши курашиш борасидаги муҳим масалалар хусусида фикр алмашди.

Туманда жорий йилда 4 минг 650 гектар ерга чигит қадалган бўлиб, 19530 тонна пахта хом ашёси етиштириш режалаштирилган.

Миришкор пахтакорлар кўзланган ҳосил етиштиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бунинг учун мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланилмоқда.

Кўргазмали амалий семинарда ҳар бир фермер ва ҳудудлар кесимида ишни тўғри ташкил этиш, ғўза қатори ораларига ишлов бериш, озиқлантириш, суспензия қилиш хусусида сўз борди.

Айниқса, қишлоқ хўжалигида бугунги кундаги долзарб масалалардан бири ғўза зараркунандаларга қарши курашиш, кимёвий ва биологик ишловларнинг аҳамияти ҳақида кенг қамровли тушунчалар берилиб, бу борада фермер хўжаликларининг фаолиятлари, мавжуд муаммолар аниқ мисоллар билан таҳлил қилинди. Мутахассислар томонидан пахта зараркунандалари – ўргимчак кана, кўсак қурти капалаги ва бошқа ҳашоратларга қарши курашиш бўйича кимёвий дори воситаларидан фойдаланиш ва тўғри ишлов бериш бўйича тавсия ва таклифлар берилди. 

– Жорий йилда ҳам Ўзбекистон туманида пахтадан мўл ҳосил етиштириш кўп жиҳатдан белгиланган агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказишга боғлиқ, – дейди вилоят ҳокимининг ўринбосари Алибек Турсунов. – Шу жумладан, ҳашорат ва ўсимлик зараркунандаларига қарши ўз вақтида, самарали курашмасак, кутилган натижага эришишимиз қийин. Шу боис, ушбу масалага алоҳида эътибор қаратишимиз керак.

Семинар давомида биолабораториялар ишчи-ходимлари ҳамда ОВХ механизаторлари пул маблағлари билан ҳам рағбатлантирилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги