Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ислоҳотлар инсон манфаатлари йўлида: ногиронлиги бўлганларга ногиронлик аравачалари ва реабилитация техник воситалари етказиб берилди
2022-06-11 18:58:20 169
Ўзбекистон туманида ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий-иқтисодий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Ана шундай эзгу ишлардан бири бугун туман ҳокимлиги ва “Нуронийлар” жамғармаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Жамғарма маблағлари ҳисобидан тумандаги турмуш шароити оғир, нафақадаги ва ногиронлиги бўлган кишиларнинг 5 нафарига ногиронлик аравачаси, 3 нафарига эшитиш мосламаси ва 9 нафарига бошқа реабилитация техник воситалари топширилди.
Қўрғонча маҳалласида истиқомат қилувчи Муборакхон она Солижонова 84 ёшда. Онахон бир неча йиллар жамоа хўжалигида, далада меҳнат қилиб бугун набира-ю ва эваралари бағрида умргузаронлик қилмоқда. Лекин, бир неча йил аввал “икки томонлама коксартроз” ташхиси қўйилгач, мустақил юришга қийналар эди.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун онахоннинг хонадонига ташриф буюриб, унинг ҳолидан хабар олди.
Дилдан суҳбат давомида мўътабар онахонга ногиронлик аравачаси ва озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
- Набираларим билан маҳаллага, кўча-кўйга чиққим келарди, қўни-қўшниларни йўқлаб, тоза ҳавода сайр қилгим келарди. Энди мушкулимиз осон бўлади. Бугунги йўқлов ва мадад кўнглимни тоғдек кўтарди. Биз кексаларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлар ҳеч қаерда йўқ,-дейди дуога қўл очган онахон.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги