Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 204 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Даҳанақақирда фуқаролар сайёр қабули ва ёшлар билан учрашув ўтказилди

×

 2022-06-11 18:00:05    75

PDF yuklash
Chop etish


“Даҳанақақир” маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида аҳоли мурожаатларини ўрганиш бўйича сайёр қабул бўлиб ўтди. 

Қабул давомида фуқаролар томонидан бандликни таъминлаш, коммунал ва ижтимоий соҳалар, тадбиркорликни ривожлантириш, банк кредити, саломатликни тиклаш, моддий ёрдам ва кадастр каби масалаларга оид 10 дан зиёд мурожаатлар қабул қилинди. 

Ҳар бир мурожаатга тегишлича ечимлар белгиланиб, муддат талаб этадиганлари масъулларга бириктирилди ва ижроси назоратга олинди.

Шу куни туман ҳокими ҳудуд ёшлари билан ҳам учрашди.  

Ёшлар томонидан билдирилган таклиф, ташаббус ва мурожаатлар қўллаб-қувватланиб, белгиланган тартибларда ижрога қаратилди. Қайд этилган масалалар бўйича ҳар бир соҳа раҳбарига муаммоларни ўрганиб, қонуний ва ижобий ҳал қилинишини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди. 

8-мактабнинг битирувчи ёшлари билан ҳам учрашган туман ҳокими йигит-қизларнинг давлат имтиҳонларини топшириш жараёнлари, келгусидаги мақсад ва режалари ҳақида суҳбатлашди.

Битирувчиларга самимият, мақсад сари интилувчанлик, теран тафаккур ва ҳалоллик доимий йўлдош бўлиши тиланди.

Сайёр қабул ва ёшлар билан учрашувдан сўнг туман ҳокими маҳаллада бўлиб, ўрганишлар ўтказди. Ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш, қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш борасидаги масалалар кўриб чиқилиб, тегишли чоралар белгиланди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги