Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ТЕНДЕР ЎТКАЗИЛАДИ!
2022-06-10 09:06:10 242
Ўзбекистон тумани Яккатут МФЙ ҳудудида жойлашган бўш турган бино-иншоотлар негизида Давлат хусусий-шериклик шартлари асосида Нодавлат тиббиёт муассасаси ташкил этиш учун тендер ўтказилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 апрелдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4290-сонли қарорлари, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги 537-сонли қонуни ҳамда Соғлиқни сақлашда хусусий секторни қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилинган комплекс чора-тадбирлар натижасида тиббиёт муассасалари сонини янада кўпайтириш ҳамда улар томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар турларини кенгайтириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Хусусий соғлиқни сақлашни янада ривожлантириш, ушбу соҳада давлат-хусусий шерикликнинг ҳуқуқий асосларини яратиш, инвестицияларни, айниқса, чет эл инвестицияларни жалб этишни кенгайтириш, шунингдек, аҳолининг юқори технологик тиббий хизматлар ва ускуналардан фойдаланиш имкониятларини оширишда нодавлат сектори иштирокини рағбатлантириш мақсадида:
Яккатут МФЙ ҳудудида аҳоли эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда тиббиёт муассасаларини сонини сезиларли даражада ошириб бориш, фойдаланилмаётган бўш турган бино-иншоотлар ва унга тегишли
ер майдонлари негизида Соғлиқни сақлаш йўналишида хусусий ҳамда давлат-хусусий шерикчилиги шартлари асосида тиббий муассаса ташкил қилиш, тадбиркорлик субъектларига берилишида шаффофлик ва тенгликни таъминлаш мақсадида очиқ танлов эълон қилинади.
1. Лойиҳа лойлашган манзил: Яккатут МФЙ, Обод кўчаси 3A
2. Умумий ер майдони: 3064,00 кв.метр
3. Бино-иншоотлар майдони: 1009,62 кв.метр
4. Тупроқли майдон: 2054,38 кв.метр
Тендер 2022 йил 11 июл куни ўтказилади.
Тадбиркорлик субъектларидан намунали лойиҳа таклифлари ҳамда лойиҳанинг молиявий-иқтисодий шартларини ишлаб чиқиб, 01.07.2022 йил Ўзбекистон туман ҳокимлиги инвестициялар ва ташқи савдо бўлимига киритишингизни сўраймиз.
Маълумот учун телефон: 73-539-21-21