Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Очиқ бюджет” лойиҳасида ғолиб бўлган маҳаллаларда асфальтлаш ишлари бошланди

×

 2022-06-09 21:40:22    61

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида 2022 йилги "Ташаббусли бюджет" жараёнининг илк босқичида ғолиб бўлган 6 та маҳаллаларда 11,2 км. масофадаги ички йўллар асфальтланиши белгиланган.

“Кўл Элаш", “Шакаробод", “Мўйи муборак”, “Ўқчи”, “Янгиҳаёт” ва “Учбулак” маҳаллаларидан илгари сурилган ва ғолиб деб топилган ташаббуслар асосида ушбу ҳудудларнинг баъзиларида амалий ишлар бошланди. 

Хусусан, шу кунгача “Ўқчи” маҳалласида 500 метр асфальт ётқизиш ишлари тўлиқ бажарилди. 

Лойиҳа доирасида "Кўл Элаш" маҳалла фуқаролар йиғинининг эса жами 2750 метр ички йўлларини асфальтлаш кўзда тутилган бўлиб, маҳалладаги “Дўстлик” кўчасига бугуннинг ўзида 500 метр асфальт қопламаси ётқизилди. 

Бюджет жараёнидаги фуқаролар иштироки ва ташаббуси асосида шакллантирилган лойиҳалар ижроси жойларда давом этмоқда.  

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги