Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман марказидан салкам 50 чақирим олис масофада яшовчи қолгандарёликларнинг тоза ичимлик суви билан боғлиқ муаммоси ижобий ҳал этилди

×

 2022-06-08 19:21:38    58

PDF yuklash
Chop etish


Фуқаролар томонидан Ўзбекистон тумани ҳокимлигига турли масалаларга оид қилинган мурожаатлар, туман ҳокимининг жойлардаги аҳоли вакиллари билан учрашув ва сайёр қабулларда кўтарилган масалалар ижроси белгиланган тартибда ҳал этиб борилмоқда.

Хусусан, туман марказидан қарийб 50 чақирим олис ҳудудда жойлашган Қолгандарё мавзесида истиқомат қилувчи аҳоли вакилларининг мурожаатига асосан, ҳудудда 600 метр ичимлик суви тармоғи ётқизилиб, тоза ичимлик суви чиқарилди. “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ туман филиали мутахассислари томонидан олиб борилган қурилиш-монтаж ишларининг самарали натижасида масканда яшовчи 20 дан зиёд хўжалик вакилларининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи қондирилди.

Шунингдек, Наймансой маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган Қахрамон Назаровнинг мурожаатига асосан, унинг яшаш хонадонига ҳам 160 метр тармоқ тортилиб, тоза ичимлик суви чиқариб берилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги