Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ғалла топширишда биринчи бўлган фермернинг меҳнати эътироф этилди

×

 2022-06-06 17:52:46    55

PDF yuklash
Chop etish


Кеча Ўзбекистон туманидаги “Қолгандарё” массивида деҳқончилик қиладиган “Озодбек Нурбек полвонлари” фермер хўжалиги 2022 йил ҳосили учун ғалла топшириш бўйича давлат шартнома режасини туманда биринчи бўлиб бажарганлиги ҳақида хабар берган эдик. 

Хўжалик миришкорлари режадаги 34,7 тонна ўрнига 55 тонна ғалла топшириб, давлат режасини 158 фоизга уддалади ва умумий ҳосилдорликни гектарига 70 центнерга етказди.

Бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев туман прокурори Музаффаржон Абдурахманов, вилоят қишлоқ хўжалиги соҳаси масъуллари ҳамда "Булут текстил" пахтачилик кластери мутасаддилари билан биргаликда хўжалик дала майдонларида бўлиб, илғор фермернинг ҳалол меҳнати ва зафарини муносиб эътироф этди.  

Хўжаликнинг барча аъзоларини эришилган ғалаба билан қутлаб, миришкор фермерга тўну дўппи кийгазилди ва эсдалик совғалари топширилди. 

Халқимизнинг ризқ-рўзи, баракасини ана шундай заҳматли ва ҳалол меҳнат билан нес-нобуд қилмай йиғиштириб олишда фидоийлик кўрсатган барча дала меҳнаткашларига миннатдорчилик изҳор қилинди. Илғор фермернинг сафдошлари кўпайишига ишонч ва тилаклар билдирилди.

Шунингдек, сектор раҳбарлари Қолгандарё чўлларида жойлашган бошқа фермер хўжаликлари дала майдонларида ҳам бўлиб, ғалла ва ғўза ривожини кўздан кечирди. Ғалла ўрим-йиғим ишларининг қай даражада ташкиллангани билан яқиндан танишилди. 

Қолгандарё ҳудудида тумандаги 17 та пахта-ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжалиги 1 минг 400 гектардан зиёд ер майдонида деҳқончилик қилади.  

Фермерлар ва бошқа масъулларга ҳосилни уюшқоқлик ва тартиб-интизом билан, тизимли иш ташкил этиб йиғиштириб олиш бўйича зарурий кўрсатмалар берилди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги