Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида ғалла ўрим-йиғими бошланди

×

 2022-06-05 10:54:39    153

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ғаллакорлари жорий йил ҳосили учун 5 минг 960 гектар майдонга бошоқли дон экиб, парваришлади. Миришкорлар фермерлар мавсумнинг ҳар бир кунидан унумли фойдаланган ҳолда мўл ҳосил етиштирди.

Туманда жорий йил 162 та фермер хўжаликлари томонидан, 5минг 690 гектар ғалла майдонларидан белгиланган режадаги 15 минг 226 тонна (шундан 1 минг 100 тонна уруғлик ғалла)дан ортиқ сифатли дон ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Мавсумни ўз вақтида якунлаш мақсадида 20 та отряд ташкил қилинган.

– Яхши ниятлар билан бошланган жорий йилги мавсумда туманнинг Ғафур Ғулом номли, А.Ниёзов номли ММТПлар ва Қолгандарё ҳудудларида биринчилардан бўлиб ғалла ўрим-йиғимига киришилди, – дейди туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Миржалол Маҳкамов. – “Ғафур Ғулом” ММТП ҳудудида 24 та фермер хўжалигининг 860 гектар майдонига ғалла экилган. Шу каби туманимизнинг барча ҳудудларида халқимиз ризқини нес-нобуд қилмай йиғитиштириб олиш учун барча зарурий ва ташкилий чораларни кўрганмиз. 

Бу йилги янги тизим асосида 1 июндан бошлаб ғаллани давлат томонидан сотиб олиш ва сотишда бозор нархларига ўтилмоқда. Давлат ресурслари учун сотиб олинадиган 1 тонна буғдой нархи ўтган йилги 1,5 миллион сўмдан бу йил 3 миллион сўмга оширилди. Шу нархда харид қилинган буғдой ойма-ой биржага чиқарилади, агар нархлар ошса, фермерларга ўртадаги ижобий фарқ ҳам тўлаб берилади. Бу эса фермерларимиз ва ғаллачилик кластерлар учун жуда катта имкониятдир.

Ризқ-рўзимиз бўлган буғдойни исроф қилмасдан йиғиштириб олишда далаларда меҳнат қилаётган деҳқонлар, фермерлар, комбайнчилар ва бу жараёнга масъул бўлган бошқа мутасаддиларнинг фидойилиги таҳсинга лойиқ. Зеро, уларнинг бугунги машаққатли меҳнати эртанги фаровон турмушимиз ва дастурхонимиз тўкинлигини таъминлайди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги