Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Ташаббусли бюджет”: фуқаролар фаоллиги ҳудудлар ривожига хизмат қилмоқда
2022-06-02 15:33:08 129
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5072-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги КҚ-213-IV-сонли қарорига асосан Ўзбекистон туманида фуқаролар ташаббуси дастури доирасида 2022 йил февраль-март ойларида уч босқичдан иборат жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш жараёни ўтказилди.
Биринчи босқичда ахборот порталга фуқаролар томонидан 220та ташаббус киритилди. Иккинчи босқичда, яъни модерация жараёнида улардан низомга мос келмаган 86 та ташаббус рад этилди ва ташаббус киритган фуқароларга рад этилиш сабабларини маълум қилинди. Учинчи босқич - овоз бериш жараёнида 134 та жами 69 428,5 миллион сўмлик ташаббуслар иштирок этди ва ушбу ташаббусларга фуқаролар томонидан 130788та овоз берилди. Якунда 9та таклиф ғолиб деб топилди. Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг VI-46-22-11-161-К/22-сонли қарорига асосан ушбу ғолиб таклифларни молиялаштириш учун жами 6 263.4 млн. сўм маблағлар сарфланиши режалаштирилган эди. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 апрелда “Туман ва шаҳар бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шаклланирилган тадбирларга йўналтириш жараёнларида фуқароларнинг иштирокини янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПҚ-197-сонли қарори қабул қилинди ва унга асосан Ўзбекистон туманига ҳар бири 2 мингтадан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб бўлмаган 9 та таклифларни молиялаштириш учун 3470.0 млн.сўм қўшимча маблағ ажратилди.
Ғолиб деб топилган 18 та ташаббусдан бири жиҳозлаш билан боғлиқ яъни, Ўзбекистон туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиника болалар бўлимини қаттиқ жиҳозлар билан таьминлаш ташаббуси. Ҳозирда жиҳозларни ясаш ишлари олиб борилмоқда.
Қолган 17 та ташаббус капитал ва жорий таъмирлаш ишлари билан боғлиқ бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:
- Кўл Элаш МФЙ нинг таъмирталаб йўлларини асфальтлаш;
- 49-сонли умумтаълим мактабида навбатчилик коэффиценти баландлиги сабабли қўшимча хоналар қуриш;
- Шакаробод МФЙ Маьрифат ҳамда Зиёкор кўчаларининг инфроструктурасини яхшилаш;
- Мўйи муборак маҳалласи ички йўлларини асфальт қилиш;
- Ўқчи МФЙ Ўқчи бозорбоши кўчасидаги қабристон йулини асфальт қилиш ва Ўқчи МФЙ қабристон деворини мукаммал таъмирлаш;
- 13-сонли умумтаълим мактабига фаоллар зали қуриш, атроф деворни ўраш, жорий таьмирлаш;
- 12-сонли умумтаълим мактабининг бошланғич синфлар таълим оладиган биносини таъмирлаш;
- Ўзбекистон тумани Янги ҳаёт МФЙ ҳудудидаги ички йўлларни асфальтлаш;
- Учбўлак МФЙнинг ички йўлларини асфальтлаш, ичимлик суви тортиш, 2 дона янги КТП ўрнатиш; (МФЙнинг инфратузилмасини яхшилаш)
- Ўзбекистон туманида жойлашган 21-сонли умумтаълим мактабини жорий таъмирлаш;
- 17-сонли умумтаълим мактабига янги замонавий 16 очколи ҳожатхона қуриш;
- 36-умумий ўрта таълим мактаби биносини ўраб турган девор яроқсиз бўлганлиги сабабли деворни янгилаш;
- 8-сонли умумтаълим мактабида ўқувчилар учун спорт зали ва спорт майдончаси қуриш, атрофини ободонлаштириш;
- 5-ДМТТ ёзги болалар айвончасини таъмирлаш, 3та янги ёзги болалар айвончаси қуриш, ДМТТ кириш қисмида 30 метр навес қилиш, 30 метр атроф девор билан ўраш;
- Ўзбекистон тумани Зиё Нурсух МФЙдаги 26-сонли умумтаълим мактабини таъмирлаш;
- 59-сонли умумтаълим мактаб биносини жорий таьмирлаш;
- 48-сонли умумтаълим мактабнинг мавжуд ўқув биноси ҳамда фаоллар залини таъмирлаш.
Мазкур тадбирларни молиялаштириш бўйича манзилли дастур асосида ҳар бир ғолиб таклиф учун алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақлари очилиб, белгиланган тартибда маблағлар ажратиб берилган. Бугунги кунда манзилли дастур асосида амалий ишлар олиб борилмоқда.