Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 69 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман ҳокими ҳунарманд қиз оиласидан хабар олди

×

 2022-06-01 22:48:15    130

PDF yuklash
Chop etish


Ўтган ҳафтада Ўзбекистон туманида “Касблар фестивали” ўтказилиб, унда туманнинг турли ҳудудларидаги умумтаълим ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ўзлари эгаллаган ва шуғулланаётган ҳунарлари намуналари билан қатнашган эди. 

Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев кўргазмалар намойиши билан танишиб, ҳунарманд қиз Мухайё Ғуломованинг оилавий шароити ва машғулотларини бевосита у истиқомат қилаётган хонадонга бориб ўрганишини маълум қилган эди. 

Бугун туман ҳокими, халқ таълими бўлими мудири, маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси каби масъуллар ҳамроҳлигида ҳунарманднинг қизнинг хонадонида бўлиб, унинг оиласи ҳолидан хабар олди. 

Қудаш қишлоғида истиқомат қилувчи Алишер Юнусов ва Мунирахон Холиқованинг икки нафар қизи бўлиб, Мухайё уларнинг тўнғичи. 3-мактабнинг 8-синфида ўқиётган изланувчан қиз миллий ҳунармандчилик сирларини отасидан ўрганган. Отаси Алишер ака эса ушбу касб билан бир неча йилдан буён шуғулланиб, қизи билан тайёрлаган ҳунармандчилик намуналари билан 2019 йилда Қўқон шаҳрида ўтказилган биринчи Халқаро ҳунармандчилик фестивалида ҳам иштирок этган. 

Туман ҳокими ҳунармандлар оиласининг ижод намуналари билан яна бир бор яқиндан танишиб, ёш ҳунарманд қизнинг келгуси ўқиш ва ишларида улкан зафарлар тилади. 

Хонадонга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Шунингдек, туман ҳокими масъулларга хонадонга қўшимча равишда амалий кўмак кўрсатиш, хусусан оила даромадини оширишда асқотадиган зарурий меҳнат ашёларини субсидия асосида етказиб бериш юзасидан кўрсатмалар берди. Маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчисига оиланинг ҳолидан доимий хабар олиб туриш вазифаси топширилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги