Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Болаларга беринг дунёни!

×

 2022-06-01 22:44:00    45

PDF yuklash
Chop etish


Инсон умрининг кўрки ва мазмуни фарзанддир. Жажжи ва қалби беғубор болажонларни ардоқлаш, соғлом ўстириш, турли хуружлардан асраш, уларга таълим-тарбия бериш катталарнинг муқаддас бурчи ҳисобланади.

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади. 

Юртимизнинг барча гўшаларида бўлгани каби бугун, 1 июнь "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан Ўзбекистон туманидаги барча масканларда ҳам жажжи қалб эгалари учун олам-олам қувонч улашилмоқда. 

Байрам тадбирлари, жажжи кичкинтойларнинг ота-оналари ҳамроҳлигидаги оммавий сайллари Яйпан шаҳридаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида ҳам бўлиб ўтди. 

Боғга ташриф буюрган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев жажжи кичкинтойлар ва уларнинг ота-оналари кайфияти билан қизиқиб, беғубор қалб эгаларининг қувончларига шерик бўлди. 

Масъулларга аҳоли вакиллари ва уларнинг фарзандлари учун ҳар томонлама қулай шарт-шароитлар ташкиллаш, жамоат тартибини сақлаш, байрам шукуҳи ҳукмронлигини таъминлаш юзасидан зарурий тавсия ва кўрсатмалар берилди. 

Тантаналар доирасида болаларни хушнуд этувчи кенг қамровли тадбирлар, турли лойиҳа ва акциялар болажонларнинг шодлигу-қувончларига сабабчи бўлди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги