Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 63 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Коррупция – жамият кушандаси

×

 2022-06-01 09:03:37    134

PDF yuklash
Chop etish


Коррупция лотинча “corruptio” сўзидан олинган бўлиб, “эврилиш”, “бузилиш” деган маъноларни англатади.2017 йил 3 январда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган. 34 моддадан иборат ушбу ҳужжатда коррупция атамасига таърифдан тортиб, унга қарши курашиш, ваколатли органлар ва уларнинг вазифалари, коррупцияга қарши жавобгарлик, бу масалада халқаро ҳамкорлик каби барча муҳим жиҳатлар қайд этилган.

Мазкур қонуннинг 3-моддасига кўра коррупция – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш.

Коррупцияга қарши курашишни жаҳон талаблари асосида ташкил этиш мақсадида мамлакатимизда 2008 йилда БМТнинг 2003 йил 13 октябрдаги “Коррупцияга қарши” Конвенцияси ратификация қилинди, “БМТнинг “Коррупцияга қарши” конвенциясига Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди,

2010 йил март ойида Ўзбекистон Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти доирасида қабул қилинган коррупцияга қарши курашнинг Истанбул режасига (2003 йил 10 сентябрь) қўшилди.

2017 йил 2 февралда Президентимизнинг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилиниб, унда 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат Дастури, Коррупцияга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия таркиби ва Низоми тасдиқланди.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментидир.

Бош прокуратура ўз ваколатлари доирасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назоратни амалга оширади ҳамда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги тезкор-қидирув фаолиятини, суриштирувни, дастлабки терговни, шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиради

Давлат хавфсизлик хизмати коррупция билан боғлиқ жиноятлар бўйича тезкор-қидирув фаолиятини, суриштирувни ва дастлабки терговни амалга оширади

Ички ишлар вазирлиги жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупция фактларига доир мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини кўради

Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ жиноятлар, иқтисодий ва коррупция билан боғлиқ бошқа жиноятлар бўйича тезкор-қидирув фаолиятини, терговга қадар текширувни ва суриштирувни амалга оширади.

“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддасида Адлия вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ваколатлари белгилаб берилган.

Унга кўра коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этади, аҳоли ўртасида жамиятда ҳуқуқий онгни, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга ва қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий тарғиботга доир фаолиятни амалга оширади ҳамда мувофиқлаштиради, таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий таълим ва тарбияга доир чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этади, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги ҳамда уларнинг лойиҳаларидаги коррупция учун шарт-шароитлар яратадиган қоидалар ва нормаларни аниқлаш мақсадида ушбу ҳужжатлар ва лойиҳаларнинг таҳлилини амалга оширади, коррупцияга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича чоралар кўради

Давлат органларининг ходимлари уларни коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этишга кўндириш мақсадида бирор-бир шахс ўзларига мурожаат этганлигига доир барча ҳоллар тўғрисида, шунингдек давлат органларининг бошқа ходимлари томонидан содир этилган шунга ўхшаш ҳуқуқбузарликларнинг ўзларига маълум бўлиб қолган ҳар қандай фактлари ҳақида ўз раҳбарини ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни  хабардор этиши шарт.

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган шахслар давлат ҳимоясида бўлади.

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар натижасида қабул қилинган қарорлар ваколатли давлат органи, бошқа ташкилот ёки мансабдор шахс томонидан бекор қилиниши ёхуд ўзгартирилиши ёки суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Миркомил Мирмақсудов

Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди раиси