Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Тарғиботчилар гуруҳи “Ёш китобхон” республика танлови ғолибининг мактабида бўлдилар

×

 2022-06-01 01:44:14    64

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида “Янги Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт” шиори остида ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар доирасида тарғиботчилар гуруҳи 2021 йилги “Ёш китобхон” республика танлови ғолиби Муҳаммадфозил Исмоилов таҳсил олаётган 50-умумтаълим мактабига ташриф буюрди.

Муҳаммадфозилнинг севимли устозларидан бири - ижодкор шоира Сайёра Тўйчиева ҳамда Ёдгора Зиямуҳамедова, Фарида Умарова каби эл ардоғидаги кино ва театр актрисалари, ҳушовоз хонандалар ва маънавият тарғиботчиларидан иборат тарғибот гуруҳи мактаб жамоаси, устоз-мураббийлар, ёшлар ва маҳалла аҳли вакиллари билан учрашди.

Китоб, илм-фан ва маънавият тарғиботига бағишланган самимий мулоқот, бадиий чиқишлар, куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига ўзгача қувонч бағишлади.

Тарғиботчилар мактаб ўқувчилари, ёшларга китоб жамланмалари тақдим этиб, юксак илму-зиё чўққиларини забт этишларини тилашди.  

Фестиваль доирасидаги маданий-маърифий тадбирлар туманимиз маҳаллаларида кўтаринки руҳда давом этмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги