Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 85 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қонунларни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди

×

 2022-06-01 01:38:29    86

PDF yuklash
Chop etish


Экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш ва чек қуйиш ҳамда уларни молиялаштириш манба ва каналларига барҳам беришга қаратилган янада самарали чора-тадбирларни белгилаш, бу борада миллий ва халқаро даражада саъй-ҳаракатларни бирлаштириш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан ҳисобланади.

Бу борада 2021 йил 1 июлда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг "2021 - 2026 йилларга мўлжалланган экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6255-сонли Фармони имзоланди. Мазкур Фармонга асосан 2021 - 2026 йилларга мўлжалланган экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегияси ва уни амалга ошириш юзасидан "Йўл харитаси” ҳам тасдиқланган.

Мазкур тоифадаги жиноий қилмишларнинг таҳлили, асосан қилмиш хорижий давлатлар худудида диний экстремистик ғояларнинг таъсир доирасига тушиб, экстремистик ташкилот, уларнинг вакиллари ёки унга алоқадор шахсларнинг молиявий харажатларига пул маблағини йўналтириш билан боғлиқ ҳолда содир этмоқда.

Таассуфки айнан ушбу турдаги жиноятларга ёшлар томонидан қўл урилаётганлиги, ачинарли холат. Ҳали 30 ёшга тўлмаган, олий таълим юртида таълим олаётган У.А. ҳуқуқни англаб етмаганлиги, қонунларни тушунмаслиги оқибатида жиноятга қўл урди. 2019 йил март ойидан
2021 йил июнь ойи бошига қадар ўзининг фойдаланувидаги Интернет жаҳон ахборотининг “Телеграмм” мессенжерида “Адхамжон” номли шахсий саҳифа яратиб уяли телефон аппарати ва ноутбук ёрдамида фойдаланиб келиб, 2019 йил март ойида “Адхамжон” шахсий профили орқали турли диний мазмундаги материаллар билан танишиб, “Телеграмм” мессенжерида 4 та каналларга ҳижрат, жиҳоднинг мақсади, шаҳидлик ва шаҳидларга бериладиган мукофотлар, халифалик давлати ва бошқаларга оид ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ҳамда ақидапарастликни тарғиб қилувчи материаллар, тақиқланган китобларининг электрон шаклларини ва “Ўзбекистон ислом ҳаракати” ЎИҲ террористик ташкилоти “Жундуллоҳ” студияси томонидан тайёрланган эшиттириш, террористик ташкилот медия студияси томонидан тайёрланган маърузани юклаб олиб, мазкур уяли телефон ва ноутбук хотирасида ҳамда шахсий саҳифаларида келгусида тарқатиш мақсадида сақлаб келиб, “Телеграмм” мессенжерида бўлган шахсий саҳифаси орқали таниши Б.Ш.га ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни тарқатиб келган.

Юқоридаги холат юзасидан А.У.га оид жиноят иши жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман суди томонидан 2022 йил 1 апрел куни кўрилиб, гарчанд, судланувчи А.Уўзига эълон қилинган айбга тўлиқ иқрорлик билдириб, ҳаракатларидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, ўзига тегишли хулоса чиқариб олганини, содир этган қилмишининг жиноят эканини билмаганлигини билдирган бўлсада унга нисбатан озодликдан махрум қилиш билан боғлиқ жазо тайинланиб, қонун устуворлиги таъминланди.

Алал оқибат ўз ҳурматига эга бўлган А.У.содир этган жинояти оқибатида олий даргох талабалари, қавму-қариндош, махалла-куй олдида юзи қаро бўлиб, билим олиб чўққиларни забт этадиган, тоғни уриб талқон қиладиган ёшда  умрининг гуллаган даврини панжара ортида ўтказишга мажбур.

Қонунларни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди. Қонунларни ўрганиш, уни хурмат қилиш ва ўз ҳуқуқларини англаб етиш, Конституция ва қонунларга риоя этиш хар бир фуқаронинг бурчидир.

Ш.М.Мирзакиров 

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман суди раиси