Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида “Янги Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт” шиори остидаги маънавий-маърифий тадбирлар доирасида катта гала-концерт ўтказилди

×

 2022-05-31 00:01:51    61

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилоятида жорий йилнинг 30 май – 6 июнь кунлари “Янги Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

“Маънавият фестивали” доирасида вилоятимизга Тошкент шаҳридан илм-фан, маданият, санъат, адабиёт ва бадиий ижод вакилларидан иборат катта бир гуруҳ ташриф буюрди.

Маҳалла фуқаролар йиғинларида концерт дастурлари, театрлаштирилган томошалар, ижодий учрашувлар, энг сара кинофильмлар намойиши бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон тумани масканларида ҳам ушбу маънавий-маърифий тадбирлар доирасида аҳоли вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

Мазкур тантаналар доирасида маҳаллалардаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” га киритилган оилаларнинг ҳолидан хабар олиниши, умуман, чекка-чекка ҳудудларга ҳам бугунги дориламон кунлар шукуҳини олиб кирилиши мақсад қилинган.

Учрашувларда аҳолига юртимизда Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда эришилаётган ютуқларни аниқ ҳаётий мисоллар орқали содда ва тушунарли шаклда етказишга эътибор қаратилмоқда.

Айниқса, бугун оқшом Яйпандаги “Ўзбекистон” ўйингоҳида тадбирлар доирасида ташкилланган ижодий учрашув ва катта гала-концерт туман аҳлига манзур бўлди.  

Туманимизга маънавият карвони бўлиб пойтахтимиздан ташриф буюрган ҳамда вилоятимиз санъаткорлари, эл ардоғидаги шоир, ёзувчилар, маънавият тарғиботчилари ва сўз усталари ўзларининг чиқишлари билан барчага ҳуш кайфият, қалбларга бир олам шодлик улашдилар.

Бугунги тадбир сўнгидаги мушакбозлик жараёнлари эса унинг жозибали хотимасига сабабчи бўлди.

Маънавий-маърифий тадбирлар эртага ҳам туман ҳудудлари бўйлаб давом этади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги