Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган 14 нафар йигитларнинг СЧР хизмати учун, 11 нафарига эса ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун шартнома пуллари тўлаб берилди
2022-05-30 10:45:04 134
Юртимизнинг барча ҳудудларида “Ёшлар дафтари”нинг юритилиши ҳар бир ўғил-қиз тақдири давлатимиз назоратида, эътиборида эканлигидан далолат бўлмоқда. Ёшларни касбга, илмга йўналтириш эса мамлакатимизнинг буюк келажаги, халқимизнинг фаровон турмушини таъминламоқда.
Ўзбекистон туманида ҳам “дафтар”ларга киритилган йигит-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан манзилли тадбирлар давом этмоқда.
Шу мақсадда тумандаги 14 нафар чақирилувчи йигитларнинг сафарбарлик чақирув резерви хизмати учун жами 74 млн. 394 минг сўмлик, 11 нафарига эса ҳайдовчилик курсларида ўқиши учун жами 11 млн. 880 минг сўмлик тӯлов маблағлари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тегишли тартибда тӯлаб берилди.
Туманда “Ёшлар дафтари”даги йигит-қизларни муносиб қўллаб-қувватлаш, уларнинг мавжуд муаммоларини ҳал этишга қаратилган тадбирлар давом этмоқда.