Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 122 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ёш курашчилар “Прокурор кубоги” учун гиламга чиқдилар

×

 2022-05-28 15:08:51    91

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактабида спортнинг миллий кураш тури бўйича “Туман прокурори кубоги” мусобақаси ўтказилди.

Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкилланган мусобақада тумандаги вояга етмаган ёшлар 6 та вазн тоифасида, маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар вакиллари эса 4 та вазн тоифасида гиламга чиқдилар.

Мусобақанинг финал босқичида иштирок этган туман прокурори Музаффаржон Абдурахманов ёш курашчиларни спорт байрами билан табриклади. 

Ғолиб ва совриндорлар-бўлажак чемпионлар ҳамда фаол иштирокчилар медал, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шунингдек, мусобақа давомида "Бешта муҳим ташаббус" доирасида ёшларни китобхонликка кенг жалб қилиш мақсадида китоблар ярмаркаси, шахмат, шашка ва стол тенниси танловлари ҳам ташкил этилди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги