Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ёлғиз оналар ҳам юксак эҳтиром ва эътибордан четда эмас
2022-05-28 14:09:33 160
“Оналарга эҳтиром” фестивали доирасида Ўзбекистон туманида яна бир хайрли ташаббус амалга оширилди.
Туман тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими, “Қораёзбобо” маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда ушбу маҳалланинг ёшлар етакчиси, шу йўналишда кўплаб савобли ишлар фаоли бўлган Азизбек Сиддиқовнинг бевосита ташаббуси билан тумандаги ёлғиз оналар, эҳтиёжманд ва бетоб, ногиронлиги бўлган аёлларга самимий иззат-икром кўрсатилди.
Шу тоифадаги 100 га яқин мўътабар оналар “Қораёзбобо” зиёратгоҳига таклиф этилиб, улар учун дастурхон ёзилди ва меҳр улашилди.
Онахонларни туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва туман ички ишлар бўлими бошлиғи Бахтиёржон Нажмиддинов ҳам йўқлаб, юксак ҳурмат, эзгу тилаклар билдирилди.
Сектор раҳбарлари дилдан суҳбатларда ҳар бир она - буюк ва нозик ҳилқат, яратувчи зот эканлиги, улар доимо муносиб эътибор ва эҳтиромда бўлишларини таъкидладилар. Барча оналарга байрам совғалари улашилди.
Дуоларда юртга тинчлик, туманимиз ривожи, хонадонларга файзу-барокат ва барча оналарга соғлик-саломатлик сўралди.
Шу аснода, туман раҳбари туман тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими ходимлари билан ҳам суҳбатлашиб, туманда манзилли ижтимоий хизмат кўрсатишни сифатли ташкил этиш юзасидан ўз тавсияларини берди. Маҳалла фаоллари, саҳоватпеша инсонлар ва ёшлар етакчисининг бу каби эзгу ташаббуслари алоҳида эътироф этилиб, келгуси хайрли амалларда омадлар тиланди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги