Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ишбилармон аёл-2022” кўрик-танловининг Ўзбекистон туман босқичи ғолиблари аниқланди

×

 2022-05-27 23:12:59    60

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон туманида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан “Ишбилармон аёл–2022” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирда дастлаб тадбиркор, ҳунарманд ва ишлармон аёллар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси намойиш этилди. 

Танловда туман сектор раҳбарлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси, O'zLiDeP фракцияси аъзоси Мавлудахон Ходжаева, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Ҳамкор ташкилотлар вакилларидан иборат ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг ишлари билан яқиндан танишиб, адолатли баҳолаб боришди.  

Таъкидлаш жоиз, иштирокчиларнинг лойиҳа низомига мувофиқ, хотин-қизлар учун қўшимча янги иш ўрни яратганлиги, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни касб бўйича ўқитган, бандлигини таъминлаган ва ҳаётда ўз ўрнини топиб кетишида кўмаклашганлиги, фаолият туридан келиб чиқиб экспортга йўналтирилган ёки импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш, аҳолига кўрсатаётган хизматининг сифати ҳамда фаолиятида ҳаётга татбиқ этиб келаётган янги инновацион ғоялари ҳам баҳолашда алоҳида эътиборга олинди.

Танлов якунларига кўра “Мархаматхон” устоз-шогирд касб-ҳунарга ўқитиш маркази раҳбари, гиламдўз уста - Муҳаббатхон Ғофурова 3-ўринни, ЯТТ “Лолахон хожи она гуллари” раҳбари, гулчилар оиласи бекаси - Лолахон Шерғозиева 2-ўринни эгаллашган бўлса, “Universal international business” МЧЖ раҳбари, тадбиркор аёл Ферузахон Маматқулова 1-ўринни қўлга киритиб танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди.

Шунингдек, оилавий тадбиркорлик, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик фаолиятларида салмоқли ютуқларга эришиб, аҳоли бандлигига кўмаклашишда фаоллик кўрсатиб келаётган бир гуруҳ фаол тадбиркор аёллар ҳам турли номинациялар бўйича тақдирландилар.

Ишбилармон аёлларга партия ва ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги