Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Озода ая Ражабгарди” ҳамда “Одилжон” фермер хўжаликлари туманда биринчилардан бўлиб пилла режасини бажарди

×

 2022-05-26 12:17:43    77

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани “Ғаниобод” ММТП ҳудудидаги “Озода ая Ражабгарди” ва “Пахтақайнар” ММТП ҳудудидаги “Одилжон” фермер хўжалиги пиллакорлари туманда биринчилардан бўлиб пилла тайёрлаш режасини ортиғи билан бажардилар.

Ихтиёржон Мелиев бошчилигидаги “Озода ая Ражабгарди” фермер хўжалиги пиллакорлари жорий мавсумда 6 қути ипак қурти парваришлаб, режадаги 342 кг ўрнига шу кунгача 450 кг пилла ҳосилини тайёрлаб улгуришган бўлса, Аъзамжон Махмудов раҳбарлигидаги “Одилжон” фермер хўжалиги томонидан 3 қути ипак қурти парваришланиб, режадаги 171 кг ўрнига амалда 188 килограммдан зиёд юқори сифатли "кумуш тола" қабул масканларига етказиб берилди.

“10 йилдан буён ипак қурти боқиб, фақат барака топиб келмоқдамиз. Фермер хўжалигимиз режани бажарганини эшитиб, албатта хурсанд бўлдик. Биз эса, етиштирган ҳосилимизни эртадан териб, топширамиз. 170-180 килограммдан кам бўлмаган ҳосилни етказиб бериб, хўжалигимиз хирмонига хирмон қўшмоқчимиз”, дейди “Озода ая Ражабгарди” фермер хўжалиги ипак қурти боқувчиси, 7 набиранинг бувиси туюллик онахон Минорахон Тиллаева. 

Хўжаликнинг яна бир пиллакори, Туюл қишлоғидаги ўз хонадонида етиштирган салкам 167 кг ҳосилни кеча қабул масканига топширган Салимахон Вахобова эса, бир ойлик меҳнати ортидан муносиб даромад олганини ҳам маълум қилди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги