Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Оналарга эҳтиром буюклик рамзи

×

 2022-05-25 18:57:57    163

PDF yuklash
Chop etish


Ўтган 2021 йилда Фарғона вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан илк бор “Оналарга эҳтиром” деб номланган фестиваль бўлиб ўтган эди.

Эзгу ташаббусга кўра, мазкур фестиваль йилдан-йилга кенг қулоч ёзиши, ҳар йили вилоятнинг барча шаҳар-туманларида анъанавий тарзда ўтказилиши мақсад қилинган.

Жорий йил иккинчи маротаба ташкил этилаётган фестиваль доирасида Ўзбекистон туманида ҳам кенг кўламли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Фестиваль доирасида маҳаллалар, ташкилот ва муассасаларда нур чеҳрали онахонлар, ибратли оилалар бекалари, жамият равнақига муносиб ҳисса қўшаётган фарзандлар оналари, оқила опа-сингилларимизга юксак ҳурмат кўрсатилмоқда.

Бугун Яйпан шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида ташкилланган фестивалнинг туман босқичи эса хайрли ташаббуснинг мантиқий давоми бўлди.

Тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этиб, мўътабар зотларга яна бир бор иззат-икром кўрсатилди.

“Оналарни, аёл зотини эъзозлаш юртимизда азал-азалдан эзгу қадрият бўлиб келган. Вилоятимиз, хусусан туманимиз бўйлаб кенг нишонланаётган ушбу фестивалдан асосий мақсад ҳам дунё бешигини тебратувчи, сиз оқила онажонларимизга бўлган меҳр-муҳаббат, ҳурматимизни намоён этиш, ўсиб келаётган ёш авлод онги шуурида ота-онага ҳурмат, фарзандлик бурчларини адо этиш, уларни қадрлаш каби фазилатларни шакллантиришга кўмаклашишдан иборат. Сиз муқаддас инсонлар ҳақида ҳар қанча илиқ таърифларни гапирсак, сизларни эъзозласак камлик қилади. Доимо ардоғимиздасиз, сизларга ҳамиша таъзимдасиз, азиз онажонлар, опа-сингиллар”, деди туман ҳокими. 

Тадбир давомида “Энг матонатли она”, “Юрт ифтихорлари онаси”, “Энг яхши маърифатли фарзандлар тарбиялаётган аёл”, “Юз билан юзлашган она”, “Энг яхши ҳарбийлар сулоласи онаси” каби ўттизга яқин номинациялар бўйича 80 га яқин иштирокчилар-мўътабар зотлар шарафланди. Уларга диплом, анвойи гуллар ва эсдалик совғалари топширилди. 

Ташкилланган байрам дастури ҳам мўътабар онахонлар, дилбар опа-сингилларга бағишланиб, янграган куй-қўшиқлар, гўзал рақслар дилларга янада кўтаринкилик бағишлади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги