Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Коррупцияга қарши курашиш йўлида ташланаётган қадамлар

×

 2022-05-25 11:54:22    143

PDF yuklash
Chop etish


Мустақил диёримизнинг равнақи, фуқароларнинг осойишталиги йўлида мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида муҳим ташкилий- ҳуқуқий ислоҳотлар, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чора- тадбирлар белгиланмоқда.

Ўзбекисон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги "Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонининг қабул қилиниши ҳам коррупция иллатига қарши курашишда муҳим амалий қадамлардан бири бўлди.

Ушбу ҳаракатларнинг давоми сифатида Коррупцияга қарши курашиш миллий агентлигининг 2021 йил 19 августдаги 4-сонли мажлис қарорига биноан халқ депуталари Қорақолпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларида Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгашлари тузилди ҳамда уларнинг низоми ва ҳудудий кенгашлар аъзоларининг наъмунавий рўйхати тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-729-сонли Қонунига асосан, Бирлашган Миллатлар ТашкилотинингКоррупцияга қарши конвенциясига қўшилиш тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритилиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Адлия вазирлиги билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги коррупциянинг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишда бошқа иштирокчи давлатларга ёрдам кўрсатиши мумкин бўлган органлар сифатида белгиланди.

Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган 409-1-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси 18-моддаси учинчи қисм билан тўлдирилиб, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари ўз ваколатлари доирасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаблари ва шарт-шароитларини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш мақсадида жазони ижро этиш муассасаларига монеликсиз киришга, зарур ҳужжатлар билан танишишга ҳақли эканлиги белгиланди.

Фарғона вилоят судлари томонидан белгиланган режа асосида коррупцияга қарши курашиш йўлида махалла фуқаролар йиғинлари, корхона ташкилотлар, муассаса ва бошқа идораларда муттасил равишда ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга ошириб келинмоқда.

Буларнинг барчаси жамиятда адолатни қарор топтириш, коррупцияга қарши кураш борасидатоптириш, коррупцияга қарши кураш борасида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, порахўрлик, таъмагирлик каби ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш, бундай жиноятларга қарши жазо муқаррарлигини таъминлашга қаратилгандир.

Ш.Мирзакиров 

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг раиси