Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида яна бир маҳалланинг янги биноси фойдаланишга топширилди
2022-05-20 22:46:18 134
Ўзбекистон туманидаги “Мевазор” маҳалла фуқаролар йиғинининг замонавий кўринишда, шаҳарсозлик андозаларига мос равишда барпо этилган янги биносининг фойдаланишга топширилгани қишлоқнинг 2 минг 200 дан зиёд аҳли учун муносиб туҳфа бўлди.
Шу муносабат билан бугун ташкил этилган тантанали тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, сектор раҳбарлари, маҳалла аҳли ва нуронийлар иштирок этди.
Тадбирда сўз олган туман раҳбари юртимизда сўнгги йилларда маҳалла тизимига берилаётган эътибор, ушбу тизимда фаолият олиб бораётган мутасаддилар, фуқаролар учун яратилаётган шарт-шароитлар ва шу ўринда уларнинг ҳам зиммасига юклатилаётган масъулият хусусида алоҳида тўхталди.
Шундан сўнг бино очилиши учун нуроний отахонлар иштирокида рамзий боғич қирқилиб, тадбир иштирокчилари бино ичкарисига таклиф этилди. Бу масканда маҳалла аҳолиси ва ушбу маҳалла биносида фаолият кўрсатувчилар, хусусан ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва профилактика инспектори каби масъуллар учун барча қулайликлар яратилган. Шунингдек маҳалла комплексида тикувчилик цехи ҳам ташкил этилиб, 20 нафар ҳудуд аёлларининг бандлиги ҳам таъминланмоқда.
Тадбирда ўз хизматини шу маҳалла ободонлиги ва фаровонлигига сарфлаган, бинони барпо этилишида катта ҳисса қўшган фидоийларга эсдалик совғалари топширилди.
Кексалар ўз дуоларида яхши ниятлар қилиб, ушбу бино маҳалла аҳлига кўп йиллар хизмат қилишини тиладилар.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги