Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 105 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Навбатдаги сайёр қабул Охта Тагобда

×

 2022-05-20 19:57:00    80

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, 20 май куни Ўзбекистон тумани Охта Тагоб маҳалласида фуқароларнинг сайёр қабули ўтказилди. Унда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев иштирок этди. 

Нафақат Охта Тагобликлар балки, тумандаги кўплаб маҳаллалардан ўзларининг таклиф ва муаммолари билан қатнашган фуқароларнинг ҳар бир масалалари сектор раҳбарига ҳамроҳлик қилган туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва муассасалар мутасаддилар иштирокида батафсил ўрганиб чиқилди. 

Охта Тагоб маҳалласида яшовчи Ёрматжон Раҳматов бир гуруҳ маҳалладошлари билан қишлоққа янги электр трансформатори ўрнатишда амалий кўмак сўраб туман раҳбарига мурожаат қилди. Ушбу масала юзасидан ҳудуд аҳлининг бир неча йиллик муаммоларини ижобий ҳал этиш мақсадида маҳалланинг Гулзор кўчасига 160 кВАли янги трансформатор ўрнатиладиган бўлди. Туман ҳокими борада мутасаддиларга тегишли топшириқлар бериб, барча ташкилий масалалар чоралари белгиланди. 

Шу каби, фуқаролар томонидан ишга жойлашиш, уй-жой, соғликни тиклаш, гуруҳ ногиронлигини белгилаш, моддий ёрдам, қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш, банк кредити олиш, тадбиркорлик учун ер олиш ва оилавий масалалар каби 30 дан зиёд мурожаатлар қабул қилиниб, уларнинг барчасини тегишли тартиб ва муддатларда ҳал этиш учун масъуллар бириктирилди. 

Қабулдан сўнг, унда кўтарилган баъзи масалаларни туман ҳокими бевосита жойига чиқиб ҳам ўрганди. Мавжуд масалалар ечими юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги