Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ёшлар билан ишлашда жорий этилган янгича тизимнинг тумандаги ижроси муҳокама қилинди

×

 2022-05-19 22:16:23    65

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон тумани ҳокимлиги мажлислар залида Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиклаштириш буйича туман комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, ҳоким ўринбосарлари, ДХХ туман бўлими вакиллари, мавжуд 75 та маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ҳамда туман комиссияси аъзолари-тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли қарори ҳамда Президент администрациясининг 2022 йил 14 майдаги 05-1-1249-сонли баёнида қайд этилган вазифаларнинг ижроси юзасидан туманда амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги муҳокама қилинди.

Масъулларнинг бу борадаги ҳисоботлари тингланди.

Қайд этилдики, туманда ёшлар билан ишлаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишда турли маънавий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари, адабий кеча ва учрашувлар уюштирилиши, албатта ўз ижобий самарасини кўрсатаётгани билан, баъзи йўналишларда камчилик ва хатолар ҳам йўқ эмас. 

Хусусан, маҳаллаларда баъзи ёшлар етакчиларининг умумий фаолияти, комиссия таркибидаги айрим ташкилот ва муассасаларнинг ёшлар билан ишлаш юзасидан маълумотларни туман штабига ўз вақтида тақдим этмаслиги, шу йўналишда етарли даражада иш ташкилланмаганлиги учун баъзи маҳаллаларни “қизил” ҳудуд тоифасига киритилганлиги танқидий муҳокама қилинди.

Фаолиятларида йўл қўйган камчиликлари учун бир қатор масъулларга огоҳлантиришлар берилиб, келгусида бундай хато ва камчиликларга йўл қўймаслик қатъий топширилди. Ёшлар билан ишлашда барча даражадаги раҳбар ва масъулларнинг шахсий масъулликларини янада оширишлари такрор уқтирилиб, навбатдаги муҳим вазифалар юзасидан зарурий чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги