Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан Ўзбекистон туманида вилоят семинар-йиғилиши бўлиб ўтди
2022-05-19 10:44:46 156
Ўзбекистон туманида “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг жойлардаги ижроси ҳолати юзасидан вилоят семинар-йиғилиши ташкилланди.
Семинар-йиғилишида вилоят ҳокимининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси Соҳибжамол Тонготарова иштирок этди.
Вилоятдаги шаҳар ва туманлар ҳокимларининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчилари ҳамда Кадастр палатаси туман ва шаҳар фиаллари масъуллари қатнашган учрашувда қонун ижроси юзасидан ҳудудларда амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати танқидий таҳлил этилиб, келгусида бажарилиши лозим бўлган муҳим вазифалар белгилаб олинди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги