Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

×

 2022-05-18 17:16:58    65

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, 18 май куни Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг навбатдаги эллик биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, сиёсий партиялар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия ишига туман ҳокими, Кенгаш раҳбари Шерзоджон Юлдашев раислик қилди.

Сессия кун тартибидаги дастлабки масала юзасидан туманда норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисида туман Адлия бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси Насимбек Пайғамовнинг ахбороти тингланди. 

Сессияда кун тартибидаги навбатдаги масалалар – туманда одил судловни амалга ошириш, суднинг мустақиллигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини суд йўли билан ишончли ҳимоя қилиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш борасида судлар томонидан 2022 йил биринчи чораги давомида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусида кўриладиган чора-тадбирлар юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро суди раиси Элёр Исмоилов хамда Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди раиси Миркомил Мирмақсудовлар ҳам ахборот бериб ўтдилар.

Шунингдек, сессия ишида туманда “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичи рўйхатига киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Зулфия Саримсақованинг ҳисоботи ҳам эшитилиб, бу борада келгусида амалга ошириладиган муҳим вазифалар батафсил муҳокама қилинди.

Депутатлар тумандаги 25 ва 3-сонли умумтаълим мактаби директори лавозимига номзодларнинг умумтаълим муассасаси кўрсаткичларини келгуси 3 йилда юқори даражага олиб чиқиш бўйича дастурларини тинглаб, ўзларининг муносиб хулосаларини бердилар. 

Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан депутатлар томонидан берилган саволларга масъуллар томонидан тегишлича жавоблар қайтарилди.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги эллик биринчи сессиясида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва сессия ўз ишини якунлади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги