Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида чилги ҳосилдан барака олиш бошланди

×

 2022-05-17 21:27:13    63

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани пиллакорлари жорий йилда 3 минг 88 қути ипак уруғини парваришлаб, 176 тонна қимматбаҳо саноат хом ашёси етиштиришни режалаштирган.

Бунинг учун мавсум олдидан мавжуд тутзорларни тартибга келтириш, уларни кўпайтириш ва самарали фойдаланиш ишлари амалга оширилиб, 150 дан зиёд фермер хўжаликлари ва 2050 дан ортиқ касаначилар билан белгиланган тартибда меҳнат шартномалари имзоланди.

Бугун туманимиз пиллакорлари чилги ҳосилни териб олишга қизғин киришиб, илк хирмонларини уюшни бошлашди. 

Шу муносабат билан туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари "Қудаш" маҳалласидаги қабул қилиш қабул масканида бўлиб, туман хирмонига илк ҳосилини етказиб келган илғор пиллакорлар билан учрашди.

- Ёшлигимиздан пилла боқишни ҳадисини олганмиз, фермер хўжаликларида пудратчи бўлиб кўп ва ҳўп пилла топширганман. 2017 йилдан эса туман пиллахонасига аъзо бўлдим. Бу йил 2 қути ипак қурти боқдим. Бугун битта қурт боқиш сўкичагини териб келдим холос, ҳали хосил мўл, - дейди Дастурхончи қишлоғида яшовчи моҳир пиллакор Мавжудахон Худойқулова. – Бир неча йилдан буён узоғи бир ойлик меҳнатимиз орқасидан яхшигина даромад топиб келяпмиз. Қанчадан-қанча келинлару маҳалладошларга бу юмушни сир-асрорларини ўргатдигу, ҳеч бирлари кам бўлишгани йўқ.  

Кичик-Тагоб маҳалласидан Кларахон Йўлдашева ҳамда қозикалонлик Лазокатхон Собирова ҳам ана шундай илғор пиллакорлардан. 

Туман раҳбари илғор теримчиларнинг ҳалол меҳнатлари учун миннатдорчилик билдириб, илк зафарлари билан самимий табриклади. Илғорларга эсдалик совғалари топширилди. Нуронийлар иштирокида “кумуш тола” хирмонига барака тилаб дуолар қилинди.

Моҳир пиллакорларимиз томонидан етиштирилган ҳосил “Нурли тонг силк” МЧЖ шаклидаги ипакчилик кластери томонидан қабул қилиб олиб, шу ернинг ўзида белгиланган нақд пул маблағлари берилмоқда. 

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 17 январдаги “Пиллачилик тармоғида ипак қурти озуқа базасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4567-сонли қарорига асосан касаначиларнинг жисмоний шахсларга ҳисобланадиган даромад солиғидан озод қилиниши, пилла боқувчилар ва касаначиларнинг пилла мавсумидаги даврда бажарган ишлари уларга пенсия тайинлашда бир йиллик иш стажи деб ҳисобланиши алоҳида белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги