Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 198 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Расмий муносабат

×

 2022-05-17 17:01:16    70

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон тумани Мингтут маҳалласида жойлашган 33-мактабнинг баъзи ўқув хоналарининг таъмирталаблиги билан боғлиқ суратлар иловаси билан хабар тарқалди. 

Туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 33-сонли умумий ўрта таълим мактаби 1984 йилда қурилган бўлиб, 1144 нафар ўқувчи ўрнига эга. Айни кунларда ушбу ўқув даргоҳида 1199 нафар ўқувчилар таҳсил олишмоқда. 

Мактаб 2004 йилда 140 млн. сўм маблағ эвазига жорий таъмирланган бўлса, 2020 йилда туман ҳокимлигининг кўмаги билан унинг фасад қисми, девор ва кириш дарвозаси замонавий кўринишга келтирилган. 

2020-2021 йилларда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида туман ХТБ томонидан мактаб учун 4 дона 50 КВТ иситиш қозони ички иситиш тармоғига ўрнатиб берилган. 

2021 йилда эса таълим масканида 439.8 млн. сўм маблағ эвазига пудратчи такишлот “Элит Гранд қурилиш” МЧЖ томонидан навбатдаги жорий таъмирлаш ишлари олиб борилган. 

Шунингдек, айнан 2021 йилда сектор раҳбарларининг ташаббуси ҳамда саҳоватпеша инсонларнинг кўмаги билан 123 млн. сўм маблағ эвазига 16 очколи ташқи ҳожатхона янгидан қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилган. Ҳомийлик маблағлари жалб этилиб, 5 та ўқув хонаси пол қисми ҳам янгиланган. 

2022 йил Инвестиция давлат дастурига таклиф этилаётган манзилли дастур таклиф-лойиҳасига ҳам мазкур 33-сонли мактабни капитал таъмирлаш лойиҳаси киритилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

Шу ўринда, туман ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари таълим-тарбия самарадорлигини ошириш юзасидан мунтазам равишда тумандаги таълим муассасалари фаолияти билан яқиндан танишиб, мавжуд муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш юзасидан зарурий чора-тадбирларни кўриб бормоқда.