Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Маҳалла сайлови: аҳоли вакиллари ўз маҳаллари раислигига энг муносиблари учун овоз беришмоқда
2022-05-17 15:11:39 129
Юртимизда муҳим ижтимоий-сиёсий жараён – фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бошланди.
Ўзбекистон туманида мазкур сайловда 79 та маҳаллада раис сайланади. Бугундан жойларда бошланган сайловлар 2 июнга қадар ҳудудлар кесимида ўтказилиши белгиланган.
Ошкоралик, муқобиллик ҳамда тенглик тамойиллари асосида ўтказилаётган ушбу муҳим ижтимоий-сиёсий тадбирларда туман аҳли фаол қатнашмоқда. Фуқаролар вакиллари маҳалласи келажагига дахлдорлик ҳисси билан ўзлари муносиб деб билган номзодлар учун овоз бермоқда.
Бугун тонгдан “Оқмачит” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам фуқаролар йиғини раиси сайлови кўтаринки руҳда ва уюшқоқлик билан ташкил этилди.
Ишчи гуруҳ масъуллари ҳуқуқий демократик жамият қуришда сайловнинг аҳамияти тўғрисида сўзлади. Сайлов қонунчилигига асосан дастлаб, аҳоли вакиллари орасидан раёсат аъзолари, котиб ҳамда саноқ комиссияси аъзолари сайлаб олинди. Раисликка номзодлар ўз сайловолди дастурларини тақдим этгач, фуқаролар ўзлари учун энг мақбул номзодга овоз берди.
Аввалги сайловлардан фарқли равишда маҳаллалардаги бу галги сайлов ёпиқ овоз бериш орқали ўтиб, фуқароларнинг эмин-эркин ўз танловини амалга оширишга имконияти кенгайтирилди. Маҳалла сайловлари ўтказиладиган масканлар-сайлов участкаларида бунинг учун барча шароит яратилди.
Сайловлар белгиланган график асосида барча ҳудудларда давом этмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги