Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 67 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман ҳокими “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида ғолиб бўлган яна бир мактаб фаолиятини яқиндан ўрганди

×

 2022-05-17 15:04:21    129

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев таълим-тарбия самарадорлигини ошириш, мавжуд муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида тумандаги таълим муассасалари фаолияти билан яқиндан танишишда давом этмоқда.

Туман раҳбари шу мақсадда Зинаша қишлоғидаги 59-мактабда бўлиб, маскандаги ўқув жараёнлари, ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар ва мавжуд муаммоларни ўрганди.

1982 йилда ташкил топган ўқув даргоҳида айни пайтда 382 нафар ёшлар 2 навбатда таълим-тарбия олишмоқда. Уларга 33 нафар педагог устозлар фан, спорт ва тўгарак сабоқларидан таҳсил бериб келишади.

Маҳалла аҳлининг ташаббусига асосан туман ҳокимлигининг амалий кўмаги билан ўтган 2021 йилда мактаб табиий газ тармоғига уланган.

Жорий йил бошида ташкилланган “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида ҳам мактаб жамоаси ва қишлоқ аҳли бирдамликда фаол иштирок этиб, 350 млн. сўмлик ташаббусни ютиб олишди.

Режага кўра ушбу маблағ эвазига ўқув бинолари эшик-ромларини янгисига алиштириш, ёритиш тизимини буткул янгилаш, йўлаклар (коридор)да иситиш тизимини янгидан ўрнатиш ва бино ташқи фасадини кўркам қиёфага келтириш кўзда тутилган. 

Туман ҳокими ушбу кўзланган ишларни бекаму-кўст амалга оширишда мактаб масъулларига яқиндан кўмаклашиш юзасидан масъулларга топшириқлар берди. 

Синф хоналаридаги шароитлар, мактабнинг моддий-техник базаси, жамоа ва ўқувчи ёшлар учун яратилган шарт-шароитларни ўрганиш жараёнлари давомида ёшлар вакиллари ва уларнинг устозлари билан суҳбатлашилди. 

Шунингдек, туман раҳбари мактаб ҳудудида ободонлаштириш ишлари етарли даражада ташкилланмаганлигини танқид қилиб, мавжуд маиший ва қурилиш чиқиндиларини ички имкониятлардан ҳам келиб чиқиб бартараф этиш, бу билан ноҳуш ҳолатларни олдини олиш мумкинлигини таъкидлади. Масъуллардан озодаликни таъминлаш, ташаббускорлик, ишга бўлган доимий талабчанликни орқали ёшларга намуна бўлиш ҳам тарбияда муҳим жиҳатлардан бири эканлигини яна бир бор уқтириб ўтди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги