Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани ижтимоий инфратузилмасини такомиллаштиришда АКТ вазирлиги билан ҳамкорликдаги истиқболли лойиҳалар изчил давом этади

×

 2022-05-12 23:45:47    138

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, 12 май куни республика Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Ўзбекистон туманида бўлиб, вазирлик кўмагида туманда амалга оширилган бир қатор ижтимоий лойиҳалар билан яқиндан танишди. 

Хусусан, АКТ вазири туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва бир қатор мутасаддилар ҳамроҳлигида “Қудаш” ва “Намуна” маҳалла фуқаролар йиғинида, Яйпан шаҳридаги телекоммуникация боғламаси, почта алоқаси боғламаси, IT- марказида бўлди.

Маълумки, ўтган 2021 йил давомида ушбу масканларда вазирлик кўмаги билан салмоқли бунёдкорлик ва ободлик ишлари амалга оширилиб, туман аҳолиси учун бир қатор қулайликлар яратилган эди. 

Телекоммуникация боғламасида бўлган вазир аҳолига сифатли телекомуникация хизматларини кўрсатишни ташкил этиш жараёнларини кўздан кечирган бўлса, IT-марказдаги бўлажак дастурчиларнинг машғулотлари билан яқиндан танишди. 

Туман раҳбарияти билан истиқболли ушбу йўналишларнинг келгусида тумандаги янада ривожи борасида фикр алмашилиб, янада янги лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди. Бунда асосан ёшларни IT соҳасига кўпроқ қамраб олишга эътибор қаратилиши таъкидланди. 

Шерзод Шерматов шунингдек, “Қудаш” ва “Намуна” маҳалла фуқаролар йиғинларига қилган ташрифи давомида "маҳаллабай" ишлаш тизими асосида амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, йиғин масъуллари ва фаоллар билан бу борадаги муҳим вазифалар муҳокама қилинди.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Фарғона вилоятининг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини жадаллаштириш юзасидан йўл харитаси ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра республика Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Ўзбекистон туманига бириктирилган. Йўл харитасига асосан 10 миллиард сўмдан зиёд маблағ туман ижтимоий инфратузилмасини такомиллаштиришга йўналтирилиш белгиланган.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги